» » Жиззахда “Бахтли болалик” лойиҳаси давом этмоқда

Жиззахда “Бахтли болалик” лойиҳаси давом этмоқда

01 июнь 2019 г 2 625 Комментарии: 0

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши қошидаги вилоят “Камалак” болалар ташкилоти томонидан “Бахтли болалик” лойиҳаси давом этмоқда.

Лойиҳа доирасида вилоятнинг барча туман-шаҳарларидаги мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларида байрам дастурлари, қувноқ ўйинлар ташкил этилмоқда.

Вилоят “Камалак” болалар ташкилоти томонидан Жиззах шаҳридаги 5-махсус мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олинди. Вилоят сардорлар ва етакчилар Кенгаши аъзолари ҳамда ҳарбий оркестр болажонлар учун байрам дастури ва қизиқарли ўйинлар тақдим этишди.

Худди шу куни Жиззах шаҳридаги 29-Меҳрибонлик уйида лойиҳа доирасидаги тадбирлар давом этди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда турли спорт мусобақалари бўлиб ўтди, қизиқарли ўйинлар ва байрам дастурлари намойиш этилди. 

Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда ҳамкорларнинг байрам совғалари болажонларга олам-олам қувонч бахш этди.

— “Бахтли болалик” лойиҳаси доирасидаги тадбирларимиз барча туманларда кўтаринки кайфияда давом этмоқда, — дейди Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, вилоят “Камалак” болалар ташкилоти раиси Шоҳида Даманова. — Имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болажонларимиз ҳолидан хабар олиб, уларнинг доимо эътибордагини уқдириш, уларга байрамона кайфият бағишлаш мақсадида турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!