» » Ғаллаорол туманида алимент тўловчи шахслар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Ғаллаорол туманида алимент тўловчи шахслар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

18 июнь 2019 г 1 827 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманида 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 29 нафар фуқарога алимент пулларини ўз вақтида тўламаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Ушбу шахсларнинг аксарияти доимий иш ўрнига эга эмас. Шу боис, Ғаллаорол туман прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ташаббуси билан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, унга асосан алимент тўлашда муаммоси бўлган вақтинча ишсиз фуқаролар таклиф этилди.

Меҳнат ярмаркасида жами 50 та корхона ва ташкилотлар 200 дан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, 23 нафар алимент тўловчи фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.


Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!