» » Фориш туманидаги «Янги қишлоқ» жоме масжиди қурилишига тамал тоши қўйилди (фото)

Фориш туманидаги «Янги қишлоқ» жоме масжиди қурилишига тамал тоши қўйилди (фото)

19 июнь 2019 г 2 405 Комментарии: 0

Фориш туманидаги «Янги қишлоқ» жоме масжиди биноси қурилишига илк тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Маросимда Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари Э.Исматов, вилоят бош имом-хатиби Меҳмонали Жабборов ва бошқа мутасаддилар, масжид жамоати иштирок этди.

«Йиғилганлар хайрли дуо, эзгу ниятлар билан табаррукона биринчи ғиштни қўйиб бердилар. Масжид тез орада қад кўтариб, ҳудуд аҳолисининг диний-маърифий билимлари, ахлоқи, ибодатлари учун мунаввар маскан бўлиб хизмат қилишини тилади», — дейилади хабарда.

Алоҳида қайд этиш лозимки, мазкур масжид Жиззах-Нурота-Навоий катта йўли ёқасида жойлашган бўлиб, зиёрат туризми ҳамда маҳаллий йўловчиларнинг ибодатларини адо этиб олишлари учун қулай нуқта ҳисобланади.

Шу боис, олти сотихдан ортиқ майдонда қурилаётган янги масжид 800 кишини сиғдира оладиган катта хонақоҳ, таҳоратхона, аёллар учун намозхона, қўшимча маъмурий хоналардан иборат бўлиши режалаштирилган. Аҳамиятлиси, масжид ҳовлисида ёрдамчи хўжалик ташкил этилиб, иссиқхона барпо этиш кўзда тутилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!