Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидов туманидаги тарихи тарихларда достон “Қулфисар ота” зиёратгоҳи
20 октябрь 2018 г 3 652 Комментарии: 0
"Қулфисар ота” зиёратгоҳи Шароф Рашидов тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг ўрамида хонақоҳ, масжид, археология ёдгорликлар ўринлари – қалъақолдиқлари ва кўҳнақабристон мавжуд.
"Қулфисар” – "қулфлаб кўмилган бош” деган маънони англатади. Ривоятларга кўра қабр бош эгаси исломдан аввал яшаган, аниқроғи Лут пайғамбар замонасида яшаб ўтган, Қуръони каримга кўра, қадимги давр одамлари жуда узун бўйли бўлишган. Ҳатто инсон танасининг узунлиги 8 газдан 13-14 газгача бўлганлиги айтилади. Шу сабабли бўлса керак зиёратгоғдагиқабр 12-13 метрни ташкил этади. Қабрдаги "қулфланган бош” эгасининг танаси Фориш туманининг Синтоб-Мажрумқишлоғида сақланади, йўл ёқасида тош билан белгилаб қўйилган.
...Қулфисар отанинг бошининг кўмилиш тарихи қуйидагича: қадим замонларда бутга, оловга сиғинган қавмнинг исми номаълум подшоси тавҳидга ишонувчи авлиёнинг бошини ғараз билан танасидан жудо қилиб келишни буюради. Аскарлар кекса отахоннинг бошини танидан жудо қилиб, найза учига илиб олиб келаётганларида чарчаб, ҳозирги "Қулфисар ота”зиёратгоҳининг ўрнига келган пайтларид кечаси тунаб қоладилар.
Бу ерда ёлғиз бир уй бўлиб, унда бир кампир олти-етти нафар ўғиллари билан яшар экан. Кекса кампир Аллоҳнинг бирлигига имон-эътиқодли инсон экан.
Саҳар пайти ибодатқилиш учун таҳоратга чиқса, ухлаб ётган аскарлар ўртасида найза учигақадаб қўйилган бошга кўзи тушибди. Бошга осмон нур тушиб турганлигини ва бошнинг калимма қайтариб турганини сезибди.
Кампир тезда ўғилларини уйғотиб, "Бу аскарлар ёвуз одамлар экан – бир кароматли авлиё одамнинг бошини олиб кетишаётганга ўхшайди, уни олиб қолишимиз керак!” дейди
Шунда Аллоҳниг розилиги билан камирнинг бир ўғли шаҳид бўлиб, бошини беришга рози бўлади. Кампир ўғлининг бошини олиб бориб авайлаб ҳалиги бош ўрнига алмаштириб ва валий зотнинг бошини сандиққа солиб қулфлаб қўяди.
Аскарлар кетганидан сўнг кампир ўғлининг танасига авлиёнинг бошни яқинлаштирганида каромат юз бериб бегона бош бегона танага бирикиб қолади. Шундан сўнг жасад ва бошини биргаликда дафн этишади.
Мазкур дафн этилган жой бугунги "Қулфисар ота” зиёратгоҳи номи билан халқ орасида машҳурдир.
ЎзМТДП вилоят Кенгаши
мутахассиси: А.Абдурахмонов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!