Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Тўхтамишев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди
20 июнь 2019 г 2 226 Комментарии: 0
Бугун “Жиззах ҳақиқати ва Джизакская правда” газетаси таҳририяти конференция залида “Вилоятда таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассис ва тадбиркорлар, фермерлар ҳамда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Дастлаб, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Бинокулов матбуот анжуманини очиб берди.
Шунданг сўнг, вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Тўхтамишев вилоятда таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассис ва тадбиркорлар, фермерлар ҳамда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Бугунги кунда вилоятда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 604 503 нафардан ортиқ бўлиб, ҳудуд аҳолисининг 64 фоизини ташкил этади.
“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури барча ҳудудлар каби вилоятда ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этишда алоҳида аҳамиятли бўлди.
Ҳозирги кунга қадар Ғаллаорол, Зарбдор, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл, Пахтакор ва Фориш туманларида 7 та “Yoshlar mehnat guzari” комплексини ташкил этилди.
Шунингдек, ёш тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида Ғаллаорол, Дўстлик, Шароф Рашидов, Пахтакор туманларида “Ёш тадбиркор” коворкинг марказлари фаолияти йўлга қўйилди.
Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида 2019 йилда 154 та ёш оилага “Ёшлар уйлари”ни топшириш режалаштирилган. Шундан, Жиззах шаҳрида барпо этилган кўп қаватли уйлар ҳисобидан 126 та ёшлар уйлари, туманларда 28 та Ёшлар уйлари ёш оилаларга ажратилиши режлаштирилган.
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 22 марта меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, улар орқали 479 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди.
Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасида вилоятда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган 311 та тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Уларда 4350 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинди.
Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида 55 нафар ёшлар қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари қўлланилган ҳолда суд залидан озод қилинди ва уларнинг барчасини бандлиги таъминланди.
Амалга оширилган ишлар натижасида, вилоятда ёшлар жинояти ўтган йилнинг 5 ойига нисбатан 62 фоизга, вояга етмаганлар ўртасида эса 60 фоизга камайишига эришилди.
Ҳудуднинг барча туман ва шаҳарларида “Ёшлар – келажак бунёдкори!” шиори остида “Ёшлар фестиваллари” ташкил қилиниб, 5270 нафар ёшлар қамраб олинди.
“Ёш китобхон” республика танловида иштирок этиш учун ҳудуддан 2018 йилда 22862 та ариза келиб тушган бўлса, 2019 йилда 73230 нафар номзодлар томонидан қизиқиш бирдирилган.
Ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида 2019 йилда спорт йўналишида жами 1214 та спорт мусобақалари ташкил этилиб, уларда 158 000 дан ортиқ ёшлар иштироки таъминланди.
Матбуот анжумани сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!