Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бюро директори ўринбосари Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказди
22 июнь 2019 г 2 210 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Музаффар Эгамбердиев Жиззах вилоятида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.
Жорий йилнинг 21 июнь куни Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими биносида ўтказилган сайёр қабулда Бахмал, Шароф Рашидов, Зарбдор, Зомин туманлари ва Жиззах шаҳри аҳолиси иштирок этди.
Сайёр қабулда Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳам қатнашди.
Тадбир давомида жами 7 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатлар бўйича фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Мажбурий ижро бюроси Жамоатчилик
билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!