» » Жиззахда солиқ ва божхона тўловларидаги имтиёзлар борасидаги Президент фармони бўйича тарғибот ишлари бошланди

Жиззахда солиқ ва божхона тўловларидаги имтиёзлар борасидаги Президент фармони бўйича тарғибот ишлари бошланди

08 июль 2019 г 2 131 Комментарии: 0

Солиқ ва божхона тўловларидаги имтиёзлар бўйича қандай ўзгаришлар киритилмоқда? Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида ташкил этилган семинардаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сонли фармони мазмун-моҳияти юзасидан солиқ тўловчилар билан учрашув ўтказилди.

Семинарда 187 та фермер хўжалиги, 22 та импортёр, 3 та АЁҚШ жами 212 та солиқ тўловчиларнинг раҳбар ва бош ҳисобчилари қатнашдилар.

Иқтисодиётнинг айрим секторларида тадбиркорлик субъектларига сезиларли миқдорда имтиёз ва преференциялар берилганини ҳисобга олган ҳолда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг амалдаги тартибидаги мавжуд бўлган номутаносибликлар барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлашда қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида қабул қилинган фармон ижроси юзасидан Жиззах вилоятида ҳам бир мунча ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоятда 2019 йил 1 октябрдан дастлабки маълумотларга асосан солиқ режими ўзгарадиган жами 2420 (2162 та фермер хўжаликлари, 204 та импортёрлар, 54 та АЁҚШ) солиқ тўловчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, уларнинг ҳар 10 тасига биттадан жами 161 та солиқ ва молия ходимлари бириктириб чиқилди.

Солиқ тўловчилар билан ўтказиладиган семинар йиғилишлари учун зарур бўлган кўргазмали стендлар, тарқатма материаллар тайёрланиб солиқ тўловчиларга етказиб берилмоқда.

Вилоятнинг шаҳар ва туманларида вилоят ва туман ишчи гурухлари ташкил қилиниб, семинарлар ўтказиш графиги тасдиқланди. Ушбу режага мувофиқ Шароф Рашидов туманида ўтказилган семинарда қатнашчиларга мазкур Фармон мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!