Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида солиқ тўловчиларга кўмаклашиш билан бирга улар билан манзилли ишлар амалга оширилмоқда
13 февраль 2019 г 2 268 Комментарии: 0
Вилоятимизнинг барча жабҳаларида солиқ, молия, прокуратура органлари ходимларини сафарбар қилган ҳолда солиқ тўловчиларга, айниқса жорий йилдан умумбелгиланган солиқ тўлаш тизимига ўтаётган корхоналарга кўмаклашиш ва улар билан манзилли ишлашни таъминлаш чоралари кўриб келинмоқда.
Доимий фаолият олиб борувчи алоҳида “штаб”лар ташкил этилди ва уларга вилоят ташкилоти раҳбарлари масъул қилиб белгиланди.
Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтаётган ҳар 10 та корхона ва тадбиркорларга доимий кўмаклашувчи солиқ инспектори ва прокуратура ходими бириктирилди.
Ҳар бир туман ва шаҳар солиқ инспекцияларида жорий йилнинг 1 апрелга қадар “24 соатлик” режимда иш олиб борувчи навбатчилик ташкил этилди.
Вилоят давлат солиқ бошқармасида “Концепция ўқув хонаси” ташкил этилиб, янги солиқ солиш режимига ўтаётган тадбиркорлик субъектлари учун солиқларни ҳисобга олиш, ҳисоблаш, тўлаш бўйича “соҳавий дарслар” олиб борилди.
Солиқ концепцияси асосида жорий йилдан киритилган ўзгаришлар мазмун моҳиятини солиқ тўловчиларга етказиш бўйича 33 маротаба семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилди ва уларда 3 мингдан ортиқ солиқ тўловчилар иштирок этди.
Солиқ ислоҳотларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот қилиш борасида биргина январь ойида жами 109 маротаба, шундан телевиденияда 25 маротаба, радиода 19 маротаба (Жиззах радиоси), ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтлар орқали 42 маротаба, газета ва журналларда 23 маротаба мақоллалар тайёрланиб, кенг омма эътиборига ховола этилди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш керак дастлаб 2019 йил 2 январь ҳолатига ўтказилган хатлов натижасида, умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши лозим бўлган 536 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд эди.
Жорий йилнинг 16 январь ҳолатига Марказий банк маълумоти асосида қайта хатлов ўтказилди ва вилоятда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши лозим бўлган хўжалик субъектлари сонига аниқлик киритилди.
Бугунги кунда, вилоятда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтаётган хўжалик субъектлар 877 тани ташкил этмоқда.
Бунда хўжалик субъектларидан 106 таси соддалаштирилган, 771 таси қўшилган қиймат солиғини 20 фоизли ставкада ҚҚС тўловчилар ҳисобланади.
Бугунги кунда вилоят бўйича қўшилган қиймат солиғи тўловчилари жами 1 080 тани, шундан аввалдан ушбу солиқни тўлаб келган корхоналар 187 тани, янги солиқ тизими бўйича мазкур солиқни тўлашга ўтаётган хўжалик субъектлари 877 тани бундан ташқари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтган корхоналар 16 та ташкил этмоқда.
Вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқаларни
ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!