» » Туркияликлар томонидан Зомин тумани “Суффа” масканига мўлжалланган туристик лойиҳа ишлаб чиқилди

Туркияликлар томонидан Зомин тумани “Суффа” масканига мўлжалланган туристик лойиҳа ишлаб чиқилди

15 июль 2019 г 2 425 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлиги биносида Туркия Республикасининг “IDEALIST” компанияси вакиллари вилоят ҳокимининг ўринвосари Ботир Тўхтамишев бошчилигида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Туркия Республикасининг “IDEALIST” компанияси вакиллари томонидан Зомин тумани “Суффа” масканига мўлжалланган  таклиф лойиҳаларининг тақдимоти намойиш этилди.

Ушбу туристик лойиҳа Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг таклифига кўра тайёрланган бўлиб, амалга ошириш муддати 20 йилга мўлжалланган ҳамда босқичма-босқич амалга оширилади.

Лойиҳага кўра туристик шаҳарча, гольф майдончаси, чанғи комплекси, спорт майдончалари, дор йўллари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, йирик савдо мажмуалари ва бошқа бир қанча туристик объектлар барпо этилиши кўзда тутилган.

“IDEALIST” компанияси Туркияда 3 та чанғи марказини, Кайсери тоғ курортини, шунингдек Кипр ва Молдовада бошқа туризм лойиҳаларини амалга оширган.

Компания билан Урганч шаҳридаги Шовот канали атрофига объектларни жойлаштириш, Наманган вилоятининг Нанай қишлоғи ва Сурхондарё вилоятининг Зовбоши қишлоғи лойиҳалари ҳам амалга оширилади.

 

Жиззах вилоят Туризмни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Шохрух Абдимуродов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!