» » АҚШ компанияси Ғаллаорол туманидаги Хонимқорғон ва Бибихоним тарихий археологик объектларини тикламоқчи

АҚШ компанияси Ғаллаорол туманидаги Хонимқорғон ва Бибихоним тарихий археологик объектларини тикламоқчи

05 июль 2019 г 3 309 Комментарии: 0

Жиззах вилояти хокимлигида АҚШнинг “GMFR International”LLC компанияси Президенти Ғ.Диловар, “GMFR Karshi” МЧЖ директори А.Ровшенов, “GMFR Global Jizzakh” МЧЖ директори Д.Акрамова, “Transoxiana-AZT” МЧЖ директори Д.Абдуалиева, “Transoxiana” МЧЖ директори Ф.Акхунджанов ҳамда Р.Ишанов “Transoxiana” МЧЖ директори ўринбосари ташриф буюришди.

Меҳмонлар билан вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари А.Ахмедхаджаев, Жиззах вилояти инвестиция ва савдо бошқармаси ўринбосари А.Калмуротов, Ғаллаорол тумани ҳокими ўринбосари А.Бегбутаев, Ш.Рашидов тумани ҳокими ўринбосари Г.Хидиров, Зафаробод тумани ҳокими ўринбосари О.Мусанов билан учрашуви ўтказилди.

GMFR International.LLC “Кўчмас мулк ва Инвестиция” америка ширкати 2010 йилда ташкил топган. Компания курилиш, таьлим туризм соҳаларида молиялаш ташкилоти сифатида фаолият юритади. Компания Ўзбекистон ҳудудида бир қатор соҳаларга инвестиция киритиш бўйича лойиҳалар билан танишиб чиқмоқда.

Жумладан, Ш.Рашидов, Зафаробод, Арнасой ва Ғаллаорол туманларида кўзда тутилган лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича бизнес-планлар ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди. 

Мазкур компания томонидан Ш.Рашидов туманида 3 қаватли 200 ўринга мўлжалланган тоғ ён бағрида ва Зафаробод тумани Айдаркўл ёқасида ва Арнасой туманида барпо этилиши кутилаётган туристик комплекс қурилиши хақида маълумот берилди.

Компания Президенти Диловар Ғулом сўзларига кўра Ғаллаорол тумани “Хонимқўрғон” қишлоғиди “Амир Темур водийси” номли лойиҳа асосида А.Темур даврига оид бўлган Хонимқорғон ва Бибихоним тарихий археологик объектларни тиклаш бўйича инвестиция киритиш истагини билдирди.

Хусусан, олиб бориладиган археологик тадқиқотлар асосида топиладиган буюмларни мазкур ҳудудда музейлаштириш кўзда тутилмоқда.

Юқоридаги лойиҳаларнинг тўлиқ холда амалга ошириш ишлари 2020 йилда бошланиши айтиб ўтилган холда жорий йилнинг сўнги ойига қадар 1 млн. АҚШ долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши ва ишлар бошланиши таъкидланди.

Учрашув сўнгида вилоят ҳокимлиги мутассадилари томонидан мазкур лойиҳалар амалга оширилишида барча зарур шарт-шароитлар яратилиши маълум қилинди.

Ўз ўрнида компания президенти Диловар Ғулом АҚШга кайтгандан сўнг молиялаш ишларини илк босқичини бошлашини ва жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга яна ташриф буюришини билдирди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!