» » Жанубий Кореялик қурувчилар Жиззахда  “Замонавий ва ақлли” кўп қаватли уйлар комплексини қуришни таклиф этди

Жанубий Кореялик қурувчилар Жиззахда  “Замонавий ва ақлли” кўп қаватли уйлар комплексини қуришни таклиф этди

05 февраль 2019 г 3 534 Комментарии: 0

Куни кеча Жиззах вилоятига Жанубий Корея Республикасининг “Dongil Construction” Co.Ltd компанияси таъсисчиси Ко Дже Ил ҳамда “Dongil Construction” Co.Ltd Астана филиали директори Ким Санг Бае ташриф буюришди.

Жанубий Кореялик меҳмонлар билан вилоят ҳокими Э.Салиев, вилоят ҳокими ўринбосари А.Ахмедхаджаев ҳамда вилоят Инвестиция ва ташқи савдо бош бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Камаловлар вилоят ҳокимлигида кутиб олишиб, конференциялар залида учрашув ўтказишди.

Учрашувни вилоят ҳокими Э.Салиев очиб бериб, вилоятда кейинги йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

“Dongil Construction” Co...Ltd компанияси таъсисчиси Ко Дже Ил сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасига иккинчи бор ҳусусан, Жиззах вилоятига биринчи бор ташриф буюрганини таъкидлади.

Охирги икки йилда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидаги ва иқтисодий ўзгаришларини алоҳида айтиб ўтган ҳолда вилоятнинг инвестиция ва туризм салоҳиятини юқори баҳолаб, компания таклиф этадиган қурилиш соҳасидаги қисқача видеролик намойиши ўтказилди ва қуйидаги таклифлар компания томонидан берилди:

  • Компаниянинг ўз маблағлари ҳисобидан вилоятда “Замонавий ва ақлли” (смарт) тижорат кўп қаватли уйлар комплексини қуриш;
  • Давлат Инвестиция дастури доирасида бюджет маблағлари ҳисобига ижтимоий объектларини қуриш;

Маълумот ўрнида: Ушбу компания Қозоғистон Республикасининг Остона ҳамда Олмаота шаҳарларида 5000 та янги квартираларни фойдаланишга топширилгани ва яқин кунларда яна 3000 та квартиралар топширилишини маълум қилган ҳолда ушбу йўналишдаги фаолиятларини Жиззах вилоятида ҳам амалга оширишга тайёр  эканлигини билдиришди.

Шу ўринда вилоят ҳокими Э.Салиев хорижий инвесторлар учун “Замонавий ва ақлли” (смарт) тижорат кўп қаватли уйлар комплексини қуриш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2019-2020 йилларда Жиззах шаҳрида қурилиши белгиланган 10,0 млрд.сўмлик “Болалар Қўғирчоқ Театри”ни қуриш лойиҳасини амалга ошириш таклиф этди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Э.Салиев учрашув сўнгида  Жиззах шаҳрининг бош режасини ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва Жиззах шаҳар ҳудудида замонавий тижорат кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий объектлар қурилиши учун истиқболли ер майдонларини жойига чиққан ҳолда кўриш ни таклиф этди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!