» » Йиғилиш сайловолди дастури муҳокамасига қаратилди

Йиғилиш сайловолди дастури муҳокамасига қаратилди

17 июль 2019 г 2 078 Комментарии: 0

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сиёсий дастури ва сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳам шу мақсадда ташкил этилди.

Онлайн мулоқотда “Адолат” социал-демократик партиясининг масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси депутатлари, фаоллари ҳамда экспертлар, ҳудудий студияларда партиянинг маҳаллий кенгаш ходимлари, туман (шаҳар) кенгаши раислари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари вакиллари жами 1200 нафардан зиёд фаоллар қатнашди.

Тадбирни партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров очиб берар экан, барчани амалий таклифлар билан фаол иштирок этишга чорлади.

Анжуманда таъкидланганидек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2009 ҳамда 2014 йилдаги сайловолди дастурида кўтарилган бир қатор муҳим ташаббус ва ғояларнинг аксарияти Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори, фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида ўтган вақт мобайнида ижрога йўналтирилди.

Сиёсий партиянинг асосий вазифаларидан бири давлат ва жамият ривожи учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ғоялар, йўналишлар, тамойилларни кўтариб чиқиш ва уни амалга ошириш йўлларини белгилашдан иборатдир. Қайд этилганидек, шу мақсадда июнь-июль ойлари давомида “Фракция-марказ-вилоят-туман” тизими орқали барча бошланғич партия ташкилотларида кенг муҳокамалардан ўтказилди.

Видеселоктор йиғилишида фаоллар ва ҳудудий студиядаги иштирокчилар томонидан қуйи бўғинда шаклланган таклифлар умумлаштирилган ҳолда билдирилди.

Қизғин баҳс-мунозаралар, тортишувлар ва амалий таклифларга бой бўлган учрашувда билдирилган таклифлар инобатга олиниши таъкидланди. Учрашувларда билдирилган кўп сонли фикрлар асосида партиянинг мамлакат келажагига даҳлдор бош Сиёсий дастури ва сайловолди дастурини янада такомиллаштириши, унда декларатив мазмундаги жумлалардан бутунлай воз кечиб, содда, тушунарли халқона тарзда шакллантириш учун уни жойларда танқидий муҳокамалардан ўтказиш белгилаб олинди. 

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!