» » Жиззахда ҳаво ҳароратининг исиб кетиши сабабли содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олди олинмоқдами?

Жиззахда ҳаво ҳароратининг исиб кетиши сабабли содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олди олинмоқдами?

22 июль 2019 г 1 848 Комментарии: 0

Республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг иссиқ бўлиши ва содир бўлаётган ёнғинларнинг асосий қисми аҳоли турар жойларига тўғри келаётганини иноботга олиниб, ўзини-ўзи бошқариш органлари вакилари, маҳалла фаоллари, профлактика инспекторлари, ёнғин хавфсизлиги, газ ва електир хизмати ходимлари ҳамда бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорлика вилоят ҳудудида жойлашган 4826 та аҳоли яшаш хонодонларининг ёнғинга қарши ҳолати текширилиб чиқилди.

Вилоят ҳудудида жойлашган “Жиззах нефт базаси” МЧЖга қарашли 2 та нефт сақлаш омборлари ҳамда уларга қарашли 5 та филиалларда ҳаво ҳароратининг иссиқ бўлиши натижасида ўрганишлар ўтказилиб, маҳсулотларни  сақлаш резервуар парклари ҳамда уларни тўкиш ва қуйиш эстакадаларида ёнғин хавфсизлигини тамъинлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганиб чиқилди ва жами 34 сиғимлардаги ҳаво чиқариш клапнларининг техник  ҳолати текширувдан ўтказилди.

Объетларда ҳаво ҳароратининг исиб кетиши сабабли мой маҳсулотларни сақлаш резервуар паркларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ва фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида совутиш тизимларининг ишлаш ҳолати ўрганиб чиқилиб куннинг исиқ вақтларида совутиш тизимлари ишлатиш ҳамда объектларнинг ёнғин назорат бўлими ходимларидан иборат “Дазор” хизматлари ташкилаштирилди.

Аҳоли турар жойларида самарали профилактик ишларни ташкил этиб, ёнғинга олиб келиш омилларни бартараф этиш учун хонодон эгалари билан ёнғинга қарши йўриқнома ва тушинтириш ишлари ташкилаштирилди. Маҳаллаларда ўтказилган рейдлар давомида ёнғин ҳафсизлиги қойдаларини бузган 78 нафар фуқаролар маҳалла жамочилиги ўртасида муҳокама қилинди.

Ҳозирги кунда Жиззах вилоят ФВБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизими ходимлари томонидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Жиззах вилояти ФВБ ЁХБ

ЎМОЁХТГ мухандиси

лейтенант   Х.Махсудов

 

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!