» » Арнасой туманида бешта ташаббус бўйича ёшлар  учрашуви  ўтказилди

Арнасой туманида бешта ташаббус бўйича ёшлар  учрашуви  ўтказилди

30 июль 2019 г 2 035 Комментарии: 0

Арнасой тумани “Ғ.Ғулом” маҳалласидаги “Пўлат ота” боғида бешта ташаббусда кўзда тутилган мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъат, китобхонлик ва спорт соҳалари бўйича “Чашмадан  уммонгача” шиори остида ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  туман Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган тадбирда туман Халқ таълими бўлими ҳамда туман Оила маркази иштирок этди. Адабиёт ихлосманди  ёшларига Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси  вилоят бўлимининг шоир ва ёзувчилари Меҳрибон Абдурахмонова, Салим Камол, Нилуфар Алламуродовалар томонидан назм ва наср йўналишлари орқали маҳорат дарслари ўтилди.

Жумладан,  Мадинабону  Муродованинг  “Томиримда қонимсан ватан”, Нилуфар Эргашеванинг “Ватан эркаси”, Умид Қодировнинг “Шу ватан дея..” номли чоп этилган тўпламлари муҳокама қилиниб ижодкор ёшларнинг ижод намуналари тингланди.

Шаҳринисо Джумабоева

Арнасой туман Оила маркази раҳбари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!