Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Сайёр қабулда муаммолар ҳал бўлмоқда
19 август 2019 г 1 821 Комментарии: 0
“Халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришни истайди.
Бизнинг меҳнаткаш, оқкўнгил, бағрикенг халқимиз бунга тўла ҳақлидир”. Президентимизнинг бу фикри мамлакатимизда амалга оширилаётгани сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсадидир. Ишга туширилаётган корхоналар, иқтисодий юксалиш ва ободликка эш дастурлар, секторлар кесимида муаммолар ечимини топишга қаратилаётган саъй ҳаракатлар — ҳамма-ҳаммаси аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, фаровонлигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Мавзуни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Яҳёжон Абдулҳаковнинг Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов ва Зафаробод туманларида ўтказган сайёр қабуллари мисолида мавзуни давом эттирамиз.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ушбу ҳудудларда ўтказган сайёр қабулларида ҳокимликлар, ҳудуддаги ҳуқуқ-тартибот идоралари, таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик муассасалари, ер-мулк кадастр, коммунал корхоналар вакиллари ташкилот, корхона ва муассасалар вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирлар давомида республикамиз Президентининг жорий йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда ана шу ҳуқуқий ҳужжат асосида учинчи, яъни, ички ишлар органлари секторида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни баратараф этиш борасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг ҳудудлар аҳолисини қийнаётган муаммо ва масалалар кўриб чиқилди. Чунончи, бир қанча фуқароларнинг ер участкасига эҳтиёжи борлиги маълум бўлди. Ҳудуддаги кўп қаватли уйлар таъмиридаги оқсоқликлар, оқар сув муаммоси, янги мактаб қурилиши, пенсияни ошириш, электр-энергиясига оид қарздорликни тўлаш, даволаниш учун йўлланма олиш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.
Турар жой билан таъминлаш, яшаш манзилига фуқаролик паспортини рўйхатга қўйиш, бандлик масалалари ҳам сайёр қабулда кўтарилди. Тадбирда барча муаммоларга ечим топиш чоралари қидирилди, ҳар бир масала бўйича тегишли ташкилотлар масъуллари бириктирилди. Бундай тадбирлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ўтказилмоқда.
Вилоят ИИБ мультимедиа гуруҳи
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!