» » АДОЛАТ ҚЎРҒОНИНИНГ ОДИЛ ҚАРОРИ

АДОЛАТ ҚЎРҒОНИНИНГ ОДИЛ ҚАРОРИ

19 август 2019 г 1 983 Комментарии: 0

Ҳозирги кунда бутун дунёда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш иши энг долзарб муаммолардан бирига айланган.

Чунки, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида мамлакатлар иқтисодиётига жуда катта зарар етмоқда. Бундай ҳодисалар маънавий жиҳатдан ҳам инсонларга ўнглаб бўлмас даражадаги зарарни юзма-юз қилмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг оқибатида келиб чиқаётган моддий зарарлар, маънавий йўқотишлар ва бу ҳодисаларнинг инсон ҳаёти ва соғлиғига солаётган хавфини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Менгаҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан йўл-транспорт  ҳодисасини содир этишда айб эълон қилинганди.

Хусусан, 2018 йил 23 апрель куни соат 07:15да ўзимнинг бошқарувимдаги автомашинада Сирдарё туманида ҳаракатланиб келаётиб, ушбу йўналишда ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этишда ва бунинг натижасида одамлар ўлимининг келиб чиқишига сабаб бўлишда айбланган эдим.

Ушбу жиноят иши Сирдарё туман суди томонидан кўриб чиқилиб, иш ҳолатлари батафсил, менинг ва иш бўйича бошқа тарафларнинг ҳар бир важи ва эътирозлари синчковлик билан ва ҳар томонлама кўриб чиқилиб, йўл транспорт ҳодисаси бўйича бир неча турдаги экспертизалар тайинланиб, ҳақиқий ҳолатга реал баҳо берилган ҳолда, ҳаракатларимда жиноят аломалари бўлмаганлиги сабабли оқландим.

Шунда мен судларнинг ҳақиқатдан ҳам чинакам адолат қўрғонига айланаётганлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилдим.

Давлатимиз томонидан ўтказилаётган суд ҳуқуқ ислоҳатлари ўзининг ижобий самарасини бераётганлигига шахсан гувоҳ бўлдим.

Масаланинг энг таъсирли томони, ушбу иш натижасини кузатиб туришган оила аъзоларим ва барча таниш-билишларимнинг ҳам эртанги кунга бўлган ишонч туйғулари ортиб, нақадар келажаги буюк давлатда яшаб келаётганликлари юзасидан яратганга шукроналар айтдишди.

Бевосита судьялар билан мулоқот қилганимда ҳам уларнинг ҳушмомилалиги, юксак ахлоқий фазилатларга эга эканлигидан, уларнинг инсон тақдирига бефарқ эмасликлари, суд идораларида жазоловчи ўргандан кўра фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган органга айланганлигига ишонч хосил қилдим.

Менда, ушбу ҳодисаларнинг содир бўлиши ва менга нисбатан жиноят ишининг кўриб чиқилиб, якуний қарор қабул қилингунга қадар бўлган даврдаги ҳолатимдан келиб чиқиб, аввало суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни бошлаб берган президентимизга, шунингдек судларни ҳақиқий адолат қўрғонига айлантиришда жонбозлик кўрсатаётган Олий суднинг раҳбариятига чуқур миннатдорчилик ҳисси вужудга келди.

Хулоса ўрнида, судлар ҳақиқий адолат қўрғонига айланаётганлигини эътироф этиш билан бирга, содир бўлган йўл транспорт ҳодисасининг бевосита гувоҳи сифатида, барча юртдошларимдан автомашина бошқаришда белгиланган “Йўл ҳаракати қоидалари”га риоя қилиб, ўзимиз ва ўзгаларнинг ҳаётига бефарқ бўлмасликни сўраб қоламан.

Шароф Рашидов туманида яшовчи

фуқаро Рахматуллаев Ином

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!