» » Жиззахда ўтказилган ЎзМТДП дебатида нималар муҳокама этилди?

Жиззахда ўтказилган ЎзМТДП дебатида нималар муҳокама этилди?

24 август 2019 г 1 954 Комментарии: 0

Куни кеча Жиззах Политехника институти мажлислар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгашининг 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда партиянинг Дастури ва Сайловолди платформаси лойиҳаси юзасидан дебат ташкил этилди.

Дебатда депутатлар вилоят Кенгаши ҳодимлар партия аъзолари, фаол ёшлар ва ОАВ ҳодимлари иштирок этишди.

Тадбирни ЎзМТДП вилоят Кенгаши раиси С.Назарқосимов очиб берди.

Дебатда иштирокчилар янгиланаётган сайловолди Платформанинг такомиллаштириш ва айрим бандларига қўшимчалар киритиш бўйича ўз таклифларини билдиришди.

Иштирокчилар томонидан қуйидаги таклифлар берилди:

-Маҳаллийлаштириш дастури асосида тайёр маҳсўлотлар, ҳом – ашё ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни имтиёз ва префиренциялар бериш орқали маҳаллий ҳом-ашё ва минерал ресурслар негизида ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган импорт ўрнини босўвчи ва экспортбоп маҳаллий махсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлаштириш борасида зарўрий ишларни амалга ошириш;

- Ижтимоий йўналтирилган, демократия тамойилларига асосланган эркин бозор иқтисодиёти шароитида одамларнинг эгаллаган касби ва имкониятларидан келиб чиқиб, иш жойи танлаш учун эркин муҳит яратиш ва давлатимиз томонидан фуқаролар манфаатидан келиб чиқиб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, хоҳ у давлат ташкилоти бўлсин, хоҳ у хусусий тадбиркорлик субъекти ёки оилавий бизнес бўлсин, меҳнат қилишига тенг шароит муҳайё қилиш борасида амалий ҳаракатларни олиб бориш;

-Маънавий-маърифий масалалар бўйича маънавиятни ҳам маърифатни ҳам реклама қилиш лозим уларни асл нима эканлиги фуқароларга етказиш лозим, турли янги методлардан фойдаланган ҳолда тарғибот ишларини амалга ошириш лозим;

-Маданият уйларини моддий техник базасини ва уларни ривожлантиришга қаратилган алоҳида платформада банд киритиш лозим;

-Фориш туманининг туристик салоҳиятини янада кенгайтириш бунда эса платформадаги туризмга боғлиқ бандларини айнан туристук салоҳиятини оширишга қаратилган масалаларда ҳудудий ёндашиш;

-Платформанинг ижтимоий соҳалардаги вазифаларни кенгайтириш, бунда тиббиёт, спорт бўлимларини киритиш сингари таклифлар билдирилди.

 ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!