Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида ўтказилган юриш марафонида мингдан зиёд одам иштирок этди
24 август 2019 г 2 037 Комментарии: 0
Бугун Жиззах шаҳрида “Биз соғлом турмуш тарзини танлаймиз” шиори остида “Оммавий юриш куни” ва “Саломатлик стартлари” тадбири бўлиб ўтди.
Оммавий юриш марафони Жиззах шаҳрининг марказий Ш.Рашидов кўчаси бўйлаб ташкил этилиб, марра Ш.Рашидов ҳиёбони бўлди.
Умумий узунлиги 5 км. масофага бўлган марафонда вилоят Соғлиқни сақлаш, Жисмоний тарбия ва спорт, Ички ишлар, Халқ таълими бошқармалари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, Политехника институти, вилоят телерадиокомпанияси ходимларидан иборат мингдан ортиқ ишчи ходимлар иштирок этди.
-Мақсадимиз ташкилот ходимлари ўртасида оммавий-спорт ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштириш, ходимлар соғлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, қолаверса, ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантиришдан иборат, – дейди Соғлиқни сақлаш ходимаси Мохинур Эргашева.
Эътиборлиси, ташкилот ва муассасалар бу каби спорт тадбирларини ўтказишда вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан яқиндан ҳамкорликни ўрнатган.
-Барча шаҳар, туманлардаги ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида бир қанча спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш бўйича барча ташкилот ва муассасалар ходимларининг фарзандларини ҳам спорт соғломлаштириш тадбирларига жалб қилишни режалаштирмоқдамиз, – дейди Жиззах шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бош инспектори Ғайрат Бўтаев.
Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туманларида бўлиб ўтмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!