» » Жиззахда янги инновацион марказ очилди

Жиззахда янги инновацион марказ очилди

27 август 2019 г 2 639 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази ҳамда “БEСТ” ўқув маркази билан ҳамкорлигида ташкил этилган Инновацион марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви агентлиги директорининг ўринбосари Даврон Мақсудов, МУИМ, “БEСТ” ўқув маркази вакиллари, блогерлар, журналистлар ва марказ талабалари қатнашишди.

Тадбирни очиқ деб эълон қилар экан, Даврон Мақсудов Инновация маркази талабалар индивидуаллигини ривожлантириш ғоясини амалга оширадиган ва шу билан бирга, эрта профилга йўналтирилган универсал таълим жараёни кўмагида ИТ соҳасида ёшларга сифатли таълим беришни мақсад қилганлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу мақсадга эришишда марказнинг энг замонавий технологиялардан фойдаланилувчи ноёб жиҳозлари ва юқори малакали ўқитувчилар таркиби кўмак беради.

Лойиҳада ИТ, чет тиллари, ақлий арифметика ва бошқа кўплаб соҳаларда ўқув курслари мавжуд. Шунингдек, роботехника ва шахмат бўйича ёшлар клубининг ташкил этилиши эълон қилинди. Инновацион марказ йилига 1200 нафар мутахассис етиштиришни режалаштирган.

Мирзо Улуғбек Инновация маркази ташаббуси билан олимпиада ғолиблари, ногиронлар, ота ёки онасидан айрилган ва кам таъминланган оилалар фарзандларининг 30 фоизи МУИМ тавсиясига кўра бепул таҳсил олади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!