» » ДХМ: Марказларининг вазифаси нафақат хизмат кўрсатиш балки тарғибот билан ҳам боғлиқ

ДХМ: Марказларининг вазифаси нафақат хизмат кўрсатиш балки тарғибот билан ҳам боғлиқ

28 август 2019 г 1 968 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туманидаги Хайрабод маҳалла фуқаролар йиғини идорасида  туман Давлат хизматлари маркази томонидан ўқув-семенари ўтказилди.

2017/2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясида жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари билан ишлаш масаласи асосий вазифалардан бири этиб белгиланган. 

“Ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатишнинг янги тизими 2016 йил бошидан йўлга қўйилган бўлиб, дастлабки вақтда фақат тадбиркорлик субъектларига 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатилган. Бугунга келиб тизим орқали жисмоний ва юридик шахсларга 120 турдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда. Бу албатта аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига катта қулайликлар яратди. Шунинг билан бирга аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон тизимнинг афзалликлари ва қулайликлари тушунтириб борилмоқда. Ўтган даврда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари айни бир масала билан  ваколатли ташкилотларда қимматли вақтлари ва маблағларини сарфлаган бўлсалар, эндиликда исталган марказнинг ўзида бир қанча масалаларини ижобий ҳал этмоқдалар.

- Аҳоли томонидан марказга энг кўп мурожаат этаётган хизматлари сирасига пенсия жамғармасида ҳисобга қўйиш, фарзандларини давлат мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш, электр, газ ва сув тармоқларига уланиш ҳамда ҳисоблаш ускуналарини пломбалаш, шахсий идентикация рақамлари, солиқ органларида қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, АРТ ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш кабилар ташкил этмоқда, дейди марказ директори Насим Бекмуродов. - Марказга мурожаат этиш ўтган йилга нисбатан кескин ортди.

Бу эса марказ фаолиятига  бўлган ишонч белгисидир. Марказ иш соҳасида ариза берувчиларнинг аризаларини ваколатли органга электрон шаклда бир неча дақиқаларда етказиш ва қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда аризаларининг натижалари тўғрисида хабардор қилиш вазифасини ўз зиммасига олади. Бунда марказ ходимига талаб этилаётган ҳужжатлар миқдорини кескин камайтириш, давлат хизматини аризачи ва ваколатли орган ўртасида шаффофлигини таъминлаш, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш, асоссиз ёки қонун билан белгиланмаган сабаблар билан рад этилган аризалар устида қўшимча иш олиб бориш вазифаси юклатилиши таъкидланди. Йўлга қўйилган тизим асосида барча аризалар ваколатли ва тегишли органлар электрон равишда кўриб чиқиши ҳамда аризаларнинг натижаларини электрон тартибда марказга жўнатиш зарур. 

Семинарда Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш борасидаги қулайликлар ҳақида ҳам сўз борди. Тадбиркорлик субъектларига ҳукуматимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ва қулай шарт-шароитлар тўғрисида тушунча ва маълумотлар етказилди.  

ДХА Жиззах вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!