» » Янгиланаётган Янгиобод (фото)

Янгиланаётган Янгиобод (фото)

29 август 2019 г 2 180 Комментарии: 0

Бугунги  кунда юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларида ҳам “Обод қишлоқ” ва “Обод  марказ” дастурлари доирасида  амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорликлар натижасида маҳалла ва қишлоқлар қиёфаси кўркам тус олиб, аҳоли турмуш даражаси тубдан яхшиланмоқда.

Бу фикрнинг далили сифатида Жиззах вилоятининг энг чекка тумани ҳисобланган, чинакам янгидан обод бўлаётган Янгиобод тумани мисолида кўриш мумкин.

Амалга оширилаётган кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари натижасида туман марказидаги “Баркамол авлод” кўчаси таниб бўлмас қиёфага кириб бормоқда.

Туман марказига олиб келувчи 5,0 км икки томонлама асфалт йўл ётқизилиб, йўл четига янги бетон ариқлар ҳамда пиёдалар учун йўлаклар қилинмоқда. Ушбу ҳудудда бунёд этилаётган корхона, ташкилот ва шу каби ижтимоий соҳа объектлари туманда бошқарув фаолияти самарадорлиги  ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қилади.

Шу жумладан, хотира майдони, нуронийлар маскани, истироҳат боғи, давлат хусусий шерикчилиги асосида Давлат хизматлари маркази биноси, туман давлат солиқ инспекцияси бўлими учун янги бино, АТБ “Қишлоққурилиш банк” Янгиобод туман филиали биноси, 70 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 80 ўринли янги мактаб биноси, янги “Деҳқон бозори”, 100 ўринга мўлжалланган енгил констуркцияли тикувчилик мажмуаси, тўрт қаватли янги турар жойлар қурилиши ҳамда бир нечта умумий ўрта таълим мактаблари, агроиқтисодиёт коллежи, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биноси, туман молия бўлими биносида капитал таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Лойиҳа қиймати 500 млн. сўмга тенг бўлган ичимлик сув тармоқлари барпо этилмоқда.

Шунингдек, туманда маиший хизмат кўрсатиш ва савдо шаҳобчалари, жумладан, ёшлар меҳнат гузари, 8 ўринли меҳмонхона, 1 та ҳаммом, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ҳамда савдо дўконлари қурилиш ишлари замон талаблари асосида жадал олиб борилмоқда.  

 Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!