» » Фоторепортаж: Жиззахда II халқаро инвестиция Форуми ўтказилди

Фоторепортаж: Жиззахда II халқаро инвестиция Форуми ўтказилди

30 август 2019 г 1 956 Комментарии: 0

Вилоят ҳокимлиги ҳамда инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида “Ёшлар инновацион маркази”да воҳамизнинг сармоявий салоҳиятини ошириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга бағишланган II халқаро Форум ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзолари, хорижий давлатларнинг расмий делегациялари, хорижий давлатлар дипломатик копруслари, тижорат банклари ва халқаро молия институтларининг вакиллари иштирок этдилар.

Форумда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Россия Федерацияси, Беларусия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Япония, Исроил, Қозоғистон, Сингапур, Украина, Қувайт, Фаластин, Кипр, Франция, Венгрия, Чехия, Дания, Миср, Бангладеш, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон сингари 25 мамлакатдан 250 га яқин иштирокчи қатнашди. Шунингдек, форумда чет эл дипломатик миссиялари, бир қатор халқаро молия институтлари, йирик хорижий компаниялар вакиллари қатнашди. 

Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазири С.У.Умрзоқов, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А.Хўжаев, Туризм давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи У.П.Касимходжаев, Жиззах вилоят ҳокими Э.А.Салиевлар сўзга чиқди.

Шунингдек, Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири ўринбосари А.В.Гудзев ва  бошқалар мазкур форум халқаро ишбилармон доира вакилларини Жиззах вилоятининг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражаси билан таништириш, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар учун қулай бизнес шароити яратишга хизмат қилишини таъкидлади. 

Иштирокчилар учун ҳудуднинг капитал жалб қилиш иқтисодий имкониятлари, географик жойлашуви, мавжуд қулайликлар, туризм салоҳияти ҳақида маълумот берувчи видеолавҳа намойиш этилди. Ҳамкорлар ва маслаҳатчилар ўртасида “road show” бўлиб ўтди.

Энг йирик халқаро консалтинг компанияси Ernst& Yougнинг Жиззах вилоятини минтақавий ривожлантириш концепцияси тақдимоти ҳам ташкил этилди. Бугунги кунда Россиянинг етакчи компанияларидан бири саналган «NEO Центр» масъулияти чекланган жамияти ишбилармонлари вилоятимизнинг агросаноат комплексини ривожлантириш бўйича “Ростех” компаниясининг “Вега” масъулияти чекланган жамияти аъзолари вилоятда инновацион клиник диагностика лабораторияларини яратиш лойиҳасини намойиш этишди.

Бугунги кунда вилоятда иккита – “Жиззах” ва “Зомин-фарм” эркин иқтисодий зоналари фаолият кўрсатмоқда. Уларда тадбиркорлар учун барча шароит ва имкониятлар яратилган. Ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми юқорилиги, кенг ва арзон ер ости қазилма бойликлари – олтин, мис, волфрам, қўрғошин, рух, оҳак, мармар, силикатлар борлиги билан аҳамиятлидир.

Биргина қишлоқ хўжалиги соҳаси мисолида оладиган бўлсак ўтган йили 800 минг тоннага яҳин мева ва сабзавот етиштирилди. Уларнинг асосий қисми экспорт қилинди. Бозор талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда бу йил ушбу кўсраткич 1,5 баробарга оширилиши режалаштирилди.

Яна шуни таъкидлаш керакки вилоятда янги ташкил этилган корхоналарнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш учун энг замонавий энергия таъминоти тизими барпо этилади. Бу республикада биринчи атом электр станциясидир. Юртбошимизнинг жорий йилдаги фармонига асосан Жиззах вилояти “Илғор минтақа” инновацион ривожланиш дастури ҳаётга тадбиқ этилаётгани тадбиркорлар учун дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 

Жумладан, «Минг Юань Силу Индастри» Хитой компанияси бугунги кунда турли хил шиша махсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Натижада, қисқа вақт ичида марказий Осиёда ушбу турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи энг йирик корхонага айланади. Маҳсулот хажми 4 миллион квадрат метрга етди. Эспорт хажми 40 фоизга оширилди.

Ана шундай корхоналардан “Мега инвест индастриал” Ўзбекистон-Британия қўшма корхонасининг йиллик махсулот ишлаб чиқариш хажми 2,5 минг тонна базалт толаси ва 3 минг тонна базалтни мустаҳкамлашдан иборат. Жиззах шаҳридаги “Jizzax Textile” хорижий корхона йилига 9 минг тонна пахтадан йигирилган ип  ва 4 минг 600 тонна тирикотаж матони ишлаб чиқариш қувватига эга. Бугунги кунда юқорида айтиб ўтилган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотлар жаҳон бозоридан ўрин олмоқда.  

Форумда мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан хорижий компаниялар ўртасида келишув, меморандум ва шартномалар имзоланди. Буни хорижлик сармоядорларнинг мамлакатимизга инвестиция киритишга ишончи ортиб бораётганидан далолат, дейиш мумкин. 

Тадбир давомида саноат ишлаб чиқариши, агросаноат, тиббиёт, туризм каби соҳалар бўйича ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Маҳаллий ва хорижлик тадбиркорларнинг икки томонлама учрашувлари, музокаралари бўлиб ўтди. Ташкил этилган саноат маҳсулотлари миллий кўргазмасида бир қатор корхоналар фаолияти билан танишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!