Германиянинг HPO Service, Американинг Intertech Process Technology, Канаданинг SERPO Mineral Systems ва Даниянинг Alliance Capital компанияларининг халқаро консорсиуми Жиззах вилоятининг Учқулоч полиметалл рудалар кони базасида кон-бойитиш мажмуасини қуришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда HPO Service лойиҳалар бўйича менежери Валерий Ларин маълум қилди.
Қайд этилишича, мажмуанинг қайта ишлаш қуввати йилига 5 миллион тонна рудани ташкил этади. Шунингдек, бу ерда рух, қўрғошин ва кадмий концентрати ишлаб чиқарилади. Маҳсулотнинг бир қисми Жиззах аккумулятор заводига етказиб берилади.
«Йил охирига қадар биз конга лицензия олишни режалаштирмоқдамиз», — дейди Валерий Ларин.