» » Қўқондаги Халқаро ҳунармандчилик фестивалида жиззахликлар ҳам қатнашмоқда (Фото)

Қўқондаги Халқаро ҳунармандчилик фестивалида жиззахликлар ҳам қатнашмоқда (Фото)

11 сентябрь 2019 г 2 169 Комментарии: 0

10 – 15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда.

Тадбир Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги 3991-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 960-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.

Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Бадиий академия, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда ўтказиляпти.

Мазкур фестивалда Жиззах вилояти вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. Қуйида Жиззах  вилояти ҳунармандлари томонидан ташкил этилган павильон фотосуратлари билан танишишингиз мумкин.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!