Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 23 нафар қоидабузар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
23 сентябрь 2019 г 1 690 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йил қуз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақcадида Жиззах вилоятида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотлар биноларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумки, ушбу мавсумда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, об-ҳавонинг кескин совиши натижасида иссиқликка бўлган талаб ҳам ошади, натижада ёнғинлар рўй бериш эҳтимоли ҳам ўз-ўзидан кўпаяди. Шу сабабли соҳа ходимлари томонидан тарғибот-ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари ва бошқа дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликда иқтисодиёт тармоқларини 2019-2020 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, шунингдек, уй-жойлар, бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши ҳолатини яхшилаш мақсадида 141 нафар ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари жалб этилган ҳолда 10 та хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари ва 28 та маҳалла ҳудудида жойлашган аҳоли яшаш хонадонларининг ёнғинга қарши ҳолати ўрганилди. 132 та кўп қаватли уйлар текширилди, уларда мавжуд 51 та чордоқ ҳамда 51 та ертўлаларнинг хавфсизлиги таъминланди. Шунингдек, маҳаллалардаги аҳоли турар жойларида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиши сабаблари таҳлилидан келиб чиқиб, 12445 та аҳоли турар жойларида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Аҳоли турар жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида ўтказилган ўрганиш ва текширувлар давомида жами 126 та камчиликлар аниқланиб, шулардан 124 та (98,4 фоиз) тадбирлар бартараф этилишига эришилди.
Кўп қаватли уйларда олиб борилган ёнғин профилактик тадбирлар давомида 8 маротаба қўлбола сақлагичлардан фойдаланиш, 2 маротаба эвакуация йўлларининг тўсиб қўйилиши, 2 маротаба ертўлаларда ва 2 маротаба чордоқларда меъёридан ортиқча ёнувчи маҳсулотлар сақлаш, 16 маротаба носоз дудбуронлардан фойдаланиш, 8 маротаба газ таъминотидан ностандарт шланглар орқали фойдаланиш ва бошқа камчиликлар аниқланиб, тегишли идора вакиллари билан ҳамкорликда бартараф этилди. Шунингдек, 48 та носоз, ностандарт электр ускуна ва агрегатларидан фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини мунтазам равишда бузиб келаётган 23 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди.
Аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида ўз ечимини топмаётган муаммолар бўйича вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларига ҳамда тегишли идораларга 20 маротаба ахборотнома, маълумотнома ва тақдимномалар киритилди.
Ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлувчи жиддий камчиликлар 12 маротаба жамоат муҳокамасига қўйилиб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма-уй юриш йўли билан жами 8 минг
144 та хонадонларда истиқомат қилувчи фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, давлат тасарруфидаги 28 та ижтимоий соҳа объектларида ёнғин-техник текширув ўтказилиб, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган камчиликлар бўйича давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмалари тузилди ва аниқланган камчиликларнинг 63 фоизининг бартараф этилишига эришилди.
Равшан ИБРАГИМОВ
Жиззах вилояти ЁХБ бошлиғи,
подполковник
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!