Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Пахта терим мавсумида имконияти борлар қўшимча даромад оладилар

Пахта терим мавсумида имконияти борлар қўшимча даромад оладилар

28 сентябрь 2019 йил
1 610
0

Сир эмаски мамлакатимизда фақат пахтага боғланиб қолмай, қайси экин тури кўпроқ даромадли бўлса, шу етиштирилишига эътибор қаратилмоқда.

Шу тарзда “пахтанинг мутлоқ гегемонияси” деган тушунчага чек қўйилди. Айнан ўтган 2018 йил бу борадаги мажбурий меҳнат ҳам узил-кесил якунига етган йил сифатида тарих саҳифаларида қолди.

Айни кунларда Жиззах вилоятида кўнгилларни пахта майдонларига жалб этиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Энг биринчи навбатда иқтисодий рағбатлантириш усули қўлланилиб, биринчи теримданоқ (800 сўмдан 1000 сўмгача) ҳақ тўлана бошланади. Айрим фермер хўжаликлари кўпроқ теримчи жалб этиш учун янада кўпроқ ҳақ тўлайдилар. Олдингидек беш кунликда эмас, заруратга кўра ҳар куни терим пулларини тарқатиш тизими ишга тушади. Теримчиларга шароит яратиш, егулик билан таъминлаш йўлга қўйилди. Маҳаллаларда ишсиз юрганларни мавсумий ишга жалб этиш бўйича махсус отрядлар тузилган.

Бир сўз билан айтганда оиласига қўшимча даромад топишни ният қилган, далаларда деҳқонларга елкадош бўлиб кўмак беришни бурчи деб билган ватандошларимизни кўриб, “ҳашар - элга ярашар” деган мақол бежизга айтилмаганига яна бир карра амин бўламиз.          

      Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар