Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида “Адолат” СДП биринчи бўлиб сайловларда иштирокини таъминловчи имзоларни йиғиб бўлди
28 сентябрь 2019 г 1 799 Комментарии: 0
Жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим жараён – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар учун сайлов кампанияси бошланиб кетди.
Шу муносабат билан “Адолат” СДП Фориш тумани Кенгаши партиянинг сайловларда иштирокини таъминлашни қўллаб-қувватловчи имзолар тўплаш жараёни қизғин олиб бормоқда.
Фориш тумани Кенгаши ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти аъзоларини ушбу жараёнга жалб этилиб, аҳоли қатламини қамраб олиш ишларини самарали ташкил этиш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқилди ва 240 та имзо тўпланиб бўлди.
Умида Бўронова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фориш туман Кенгаши раиси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!