» » Жиззах вилоят ҳокимлигида хотин-қизлар масалаларига қаратилган матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилоят ҳокимлигида хотин-қизлар масалаларига қаратилган матбуот анжумани ўтказилди

02 октябрь 2019 г 1 971 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлиги конференция залида Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова билан “Хотин-қизлар ўртасидаги оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва бу борада яраштириш комиссиялари фаолияти ҳамда хотин-қизлар қўмиталари томонидан олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида” матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Бинокулов матбуот анжуманини очиб берди.

Шунданг сўнг, вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Мухторова хотин-қизлар ўртасидаги оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва бу борада яраштириш комиссиялари фаолияти ҳамда хотин-қизлар қўмиталари томонидан олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 285-сонли қарорига асосан 110 нафар хотин-қизларга “Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” томонидан уй-жойининг бошланғич тўловлари тўлаб берилиб, уй-жой ажратилди. 12 825 та иш ўринлари яратилиб, 8 557 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Хотин-қизлар қўмиталари ташаббуси билан вилоятда 60 та цехлар ташкил қилиниб, 1 154 та иш ўринлари, “Устоз-шогирд” тизими асосида ҳунармандчилик бўйича 125 та, касаначилик бўйича 191 та иш ўринлари, 277 та оилавий боғчалар ташкил қилинди. 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Меморандум имзоланган бўлиб, уни имзоланишидан асосий мақсад, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларни рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий низолар ҳамда никоҳдан ажралиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Меморандумга асосан, Жиноий ва фуқаролик ишлар бўйича судлари, шунингдек маъмурий судлар судьяларига ва Хотин-қизлар қўмитасига аниқ ва мақсадли вазифалар белгилаб берилди.

Вилоятда 291 та маҳаллалар мавжуд бўлиб, фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги Яраштириш комиссиялари томонидан ўтган давр мобайнида 800 дан ортиқ оилавий низолар ва келишмовчиликлар муҳокама қилиниб, тушунтириш-яраштириш ишлари натижасида 471 та оилалар яраштирилди. 

Ишчи гуруҳ томонидан ушбу ҳолат мониторинг қилинганда;

ажримнинг 37 % вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро келишув розилигига асосан ФҲДЁ томонидан;

 62 %  эр-хотин биринчи никоҳда бўлса суд Қарорига асосан;

0,8 % эр-хотиндан бири такрорий никоҳда бўлса суд Қарорига асосан,

0,1 %  эр-хотиннинг бирининг руҳияти бузилиши сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса суд Қарорига асосан;

0,3 % содир қилган жинояти учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан махрум қилинган шахс билан суд Қарорига асосан ажрим қилинганлиги аниқланди, деб ўз сўзига якун ясади Назира Мухторова.

Матбуот анжуманида мавзу юзасидан журналистлар томонидан саволлар берилди ва тегишли тартибда жавоб олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!