Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахлик пахтакорлар марраларни забт этмоқдалар
12 октябрь 2019 г 1 882 Комментарии: 0
Режа зиёди билан
Зарибдор.”Оқар” сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги “Зилола-С” фермер хўжалиги деҳқонлари зафар маррасига етиб келишди. Эл хирмонига режадаги 130 тонна ўрнига 165,8 тонна қимматбаҳо хом ашё етказиб берилди. Ҳосилни йиғиштириб олишда маҳаллий уюшмага аҳоли теримчилари алоҳида жозиба кўрсатишди.
"Дамин ота" довон ошди
Пахтакор. “Туркистон” сув истеъмолчилар уюшмаси таркибидаги “Дамин ота” фермер хўжалиги пахтакорлари довондан ошди.
Пешқадам жамоа 36 гектар пахта майдонида 104 тоннадан зиёд ҳосил териб олишди. Давлат буюртмаси 111,5 фоизга бажарилди.
Ҳосилдорлик 40 центнер!
Шароф Рашидов туманининг “Зарофшон” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасида фаолият кўрсатаётган фермер хўжалигимиз жорий йилда 17 гектар пахта майдонида деҳқончилик қилди.
Аҳил жамоамиз барча агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказишди.
Мухтарам Юртбошимизнинг фермерларга яратиб берган имтиёзлари натижасида минерал ўғит, ёнилги ва моиялаштириш масалаларида мутлақо муаммо сезилмади.
Бугун юзимиз ёруғ. Биринчи терим билан шартномавий режамизни 110 фоизга уддалаб, давлатга 50 тонна пахта топширдик. Ҳар гектар майдонидан ўртача 35 центнердан ҳосил олдик. Бу йил ғаллачиликдан 64 миллион сўм даромад кўрилди. Пахтачиликдан эса 150 миллион сўм фойда олишни кўзлаб турибмиз.
Ушбу меҳнат ютуғидан рухланиб, ҳосилдорликни 40 центнерга етказиш, қабул масканига режага қўшимча 10 тонна пахта топширишга ахд қилдик.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!