Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари теримчилар холидан хабар олишди
12 октябрь 2019 г 1 679 Комментарии: 0
Бугун 12 октябрь куни Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Камалов, шаҳар ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ш.Шукуров, Иқтисодиёт ва саноат бўлими ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо бўлими мутасаддиларидан ташкил топган гуруҳ Ш.Рашидов тумани "Ўсар Хатамов" СИУ пахта далаларида Жиззах шаҳрининг "Нурлиобод" МФЙнинг ҳашарчи теримчилари холидан хабар олди.
Уюштирилган тадбир давомида ҳашарчи теримчилар учун тушлик уюштирилиб пахта теримида фаол бўлганларга эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, "Нурлиобод" МФЙнинг етакчи теримчиларига ҳокимликнинг рағбатлантирувчи совғалари тарқатилиб вилоятимиз пахта йиғим теримида фаол қатнашиб келаётганлари учун миннатдорчилик билдирилди.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!