» » Ш.Рашидов туманида теримчиларга совғалар тарқатилди

Ш.Рашидов туманида теримчиларга совғалар тарқатилди

05 октябрь 2019 г 1 980 Комментарии: 0

Ш.Рашидов тумани прокуратураси, “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия фонди туман таянч пункти  ҳамда қишлоқ оилавий поликлинакаси ҳамкорликда хайрли ишга қўл уришди.

Тумандаги “Нурафшон“ МФЙда истқомат қилувчи кўп болали, кам таъминланган ҳамда имконияти чекланган оилалар тиббий кўрикдан ўтказилиши билан бир қаторда уларга мурувват дори дармонлари ҳам тарқатилди. Туман прокуратурасининг саъй-ҳаракати билан шу оила аъзоларига қимматбаҳо совғалар тарқатилди.

-Таъкидлаш жоиз пахта йиғим терими бошланган бери Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги ташабуси билан  кўпгина маҳалаларда  истиқомат қилувчи 18 ёшдан 30 гача бўлган кўнгилли ва уюшмаган ёшлар билан ташаббус кўрсатиб “Ёш пахтакорлар”  гуруҳи тузилган. Айнан шу “Нурафшон” МФЙ да  ҳам шу ташаббус илгари сурилиб ана шундай гуруҳлар ташкил этилган. Кунига ўрта ҳисобда бир киши 53–55 кг пахта тераётгани маълум бўлди. Биз билан суҳбатда бўлган теримчилар шароитлар яхши эканлигини, энг яхши теримчилар доимо раҳбатлантириб борилаётганини маълум қилишди. Озми кўпми биз ҳам шу жараёнда иштирок этиб ўз ҳиссамизни қўшдик,” - дейди туман прокурори Хуршид Алимардонов.

Айни дамда йиғим-терим ишлари қизғин паллага кирган “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинидан кўнгилли бўлиб чиққан теримчилар ҳолидан хабар олиш мақсадида ташкилотчилар  тумандаги “Шермат” ва “Ҳазрат” фермер хўжаликларида бўлишди.

- Пахта даласида бўлганимизда беихтиёр ўзимизни ҳам ғайратимиз жўшиб теримчилар билан бирга пахта теришга тушиб кетдик. Туманимиз ҳокими З.Мирзаевнинг ташабуси билан жойларда “ташаббускорлар” гуруҳлари тузилиб аввало кам таъминланга  ва имконияти чекланган оилалар ҳолидан хабар олинмоқда шу билан бир қаторда бугунги долзарб кунларда  йиғим теримда ўз ҳиссасини қўшаётган теримчиларга яратилган шароитлар билан танишиб уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда, - дейди "Соғлом авлод" ҳалқаро хайрия фонди туман таянч пункти раҳбари Захро Мўминова.

Тадбир ташкилотчилари шу куни илғор теримчиларни ҳам эсдалик совғалир билан тақдирлашди.

                                            Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!