» » Жиззахда Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси тадбиркорларни ҳамкорликка чорлайди

Жиззахда Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси тадбиркорларни ҳамкорликка чорлайди

14 октябрь 2019 г 2 979 Комментарии: 0

Жиззах вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” туманларда ташкил этилган  кичик саноат зоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бўш ер  майдонларига жойлаштириш бўйича эълон қилади. 

КСЗ номи

Манзили

Лотлар

Ер майдони

1

Бахмал тумани КСЗ

Ўсмат ШФЙ Янгиҳаёт аҳоли яшаш маскани

3 та лотлардаги

4,0 га

2

Ғаллаорол тумани КСЗ

Ғофур Ғулом МФЙ

1 та лотдаги

0,14 га

3

Дўстлик тумани КСЗ

Собиқ АИП-28

5 та лотлардаги

0,78 га

4

Зомин тумани КСЗ

Ш.Рашидов МФЙ

19 та лотлардаги

4,0 га

5

Даштаобот шаҳри КСЗ

Даштаобод шаҳри ПТК

20 та лотлардаги

8,60 га

6

Зарбдор тумани КСЗ

Ойбек МФЙ

16 та лотлардаги

0,48 га

Роват МФЙ

11 лотлардаги

4,0 га

7

Мирзачўл тумани КСЗ

Ғалаба МФЙ

1 та лотдаги

3,0 га

“Иржар” ПТК (Бино ва иншооатлари мавжуд)

8 та лотлардаги

3,85 га

8

Янгиобод тумани КСЗ

Янгиобод МФЙ

1 та лотдаги

0,60 га

Ўшбу ер майдонларига ишлаб чиқаришни амалга ошириш истагини билдирган ташаббускорларни танловга таклиф этимиз. 

Эслатма: Саноат зоналари ҳудудидаги бино ва ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субъектларига давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун енг кам ижара тўлови ставкаси бўйича, ижарага олинган майдонга амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда тегишли коеффицентлар асосида 3 йилдан 5 йилгача муддатга ижарага берилади.

Инветстиция ва бошқа ижтимоий мажбурятларини тўлиқ бажарган тақдирда, бироқ кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган давирдан бошлаб камида  5 йил муддат ўтгандан кейин, ўзларига берилган бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)ни хусуйлаштирилиб берилади.

Ўз маблағлари ҳисобига қурилган бинолар ва иншоотлар (Ёки уларнинг қисмлари)га мулк ҳуқуқини кичик саноат зоналари иштирокчиси мақомини олган кундан бошлаб  3 йил муддат ўтгандан кейин белгиланган тартибда хусусийлаштирилиб берилади.

Кичик саноат зоналарида жойлаштириладиган лойиҳаларга камида 5 тадан иш ўринларини яратиш, 500,0 млн.сўмдан кам бўлмаган миқдорда инвестициялар киритиш ҳамда замонавий рақобатбардош маҳсулотлар, саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштир ва импортбоб маҳсулотларни ишлаб чиқариш тавсия этилади.

Танлов қатнашчилари вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” давлат муассасасига 2-нусхадан бизнес-режа, гувоҳнома, тармоқ жадвали, фуқаролик паспортидан нусха ва ариза тақдим этади.

Кўрсатиб ўтилган кичик саноат зоналари ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланган.

Мурожат учун манзил: Жиззах шаҳар Эркин иқтисодий зонаси маъмурий биноси.

Телефон: 72-210-04-45

Viloyat-ksz@inbox.uz  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!