Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритиш бўйича қайси ҳудуд биринчи бўлди
22 июль 2019 г 2 102 Комментарии: 0
Хабарингиз бор, якунига етган ўқув йилида умумтаълим мактаби битирувчилари таълимда эришган ютуқлари боис олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланишди.
Медалларни топшириш маросими Жиззах давлат мусиқали драма театрида тантанали тарзда ўтказилди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси сўровимизга биноан туманлар кесимида олтин ва кумуш медаллар соҳиблари ҳақида маълумотни тақдим этди. Унга кўра, вилоятимиз бўйича жами 163 нафар ўқувчи умумтаълим мактабини олтин ва кумуш медаль билан битирган.
Шундан Арнасой тумани ўқувчилари 4 олтин, 3 кумуш, Бахмал тумани – 8 олтин, 9 кумуш, Ғалаорол тумани – 13 олтин, 19 кумуш, Дўстлик тумани – 1 олтин, 1 кумуш, Шароф Рашидов тумани – 5 олтин, 7 кумуш, Зомин тумани 7 олтин, 10 кумуш, Зарбдор тумани 4 олтин, 4 кумуш, Зафаробод тумани 1 олтин, 1 кумуш, Мирзачўл тумани 3 олтин, 6 кумуш, Пахтакор тумани 4 олтин, Фориш тумани 11 олтин, 7 кумуш, Жиззах шаҳри 16 олтин, 11 кумуш, Янгиобод тумани 3 олтин, 3 кумуш медалга эгалик қилган.
Эслатиб ўтамиз, мактабни олтин ва кумуш медаль билан тамомлаганлик олий ўқув юртига киришда ҳеч қандай имтиёз бермайди.
М.Сапарова
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!