» » Жиззахлик спортчи қиз соҳил кураши  мусобақасида олтин медални қўлга киритди  

Жиззахлик спортчи қиз соҳил кураши  мусобақасида олтин медални қўлга киритди  

08 октябрь 2018 г 2 863 Комментарии: 0

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида соҳил кураши бўйича III Халқаро чемпионатида полвонларимиз 6 олтин ва 1 кумуш медаль билан умумжамоа ўртасида биринчи бўлди.

Соҳил кураши бўйича халқаро чемпионатда қитъамизнинг 9 мамлакатидан келган полвонлар 15 вазн тоифасида – эркаклар 66, 73, 81, 90, +90 кг вазнларда, аёллар эса 52, 63, 78 кг + 78 кг оғирликда ғолиблик учун беллашди.

Қувонарлиси аёллар ўртасидаги беллашувларда Жиззах вилояти вакиласи
78 кгда Шоҳиста Аноровага  тенг келадигани топилмади. Ўта оғир вазнда Гуласал Ҳайдарова кумуш медаль соҳибасига айланди

Шу тариқа, Ризамат Солиев ва Дилфуза Раҳматова бошчилигида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари якунда олтита олтин ва бир кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, Халқаро турнир якунига кўра Хитой Тайпейи терма жамоаси аъзолари 1 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медаль билан иккинчи, Жанубий Корея терма жамоаси биттадан олтин ва кумуш, ҳамда тўққизта бронза медалини жамғарган ҳолда учинчи ўрин бўлди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!