Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги 3 та намунали поликлиникада семинар ташкил этилди
14 октябрь 2019 г 1 803 Комментарии: 0
Вилоятимизнинг Жиззах шаҳри ва Мирзачўл туманида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизимида биттадан шаҳар ва туманни намунали қилиб ташкил этиш ишларининг якунига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жиззах ССБ матбуот хизмати хабар берди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари, вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш тизими масъул ходимлари, Жиззах, Самарқанд вилоятлари тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Анжуман қатнашчилари дастлаб Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли шаҳар марказий поликлиникаси фаолияти билан танишдилар. Қайд этиш жоиз мазкур поликлиника Президентимизнинг Жиззах вилоятига қилган ташрифларида берган кўрсатмалари асосида қисқа муддатда бунёд этилиб, яқинда фойдаланишга топширилганди.
Анжуман қатнашчилари поликлиниканинг рўйхатга олиш, амбулатор қабулга электрон ёзилиш тизими, умумий амалиёт шифокорларини тор соҳа мутахассислари билан узвий ҳамкорлиги, беморлар тўғрисидаги маълумотлар алмашинувида стационар муассасалар, тез тиббий ёрдам тизими билан КТМП нинг ўзаро интеграцияси, беморларга амбулатор консультатив ёрдамни ташкиллаштириш: онлайн–маслаҳат, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш масалалари–перинатал скрининг, туғруқ регионализацияси, логистика ҳамда “тезкор алоқа” тизими фаолияти, тиббиёт муассасалари кадрлар таъминоти ва салоҳияти, электрон бошқарув тизими фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Шундан сўнг меҳмонлар Жиззах шаҳар 2-оилавий поликлиникасига ташриф буюрдилар. Уларга поликлиника фаолияти, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги, ОП шифокорларининг КТМП тор соҳа мутахассислари билан узвий ҳамкорлиги, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш масалалари–перинатал скрининг, туғруқ регионализацияси, логистика ҳамда “тезкор алоқа” тизими фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Куннинг иккинчи ярмида тадбир иштирокчилари Мирзачўл туманига ташриф буюрдилар. Дастлаб улар туман марказий поликлиникаси фаолияти билан танишдилар.
Айтиш керакки, мазкур тиббиёт муассасаси мамлакатимизда намунали кўп тармоқли марказий поликлиника сифатида иш бошлаган. “Обод қишлоқ” дастури асосида муассаса учун янги бино қурилди. 250 қатновга мўлжалланган поликлиникада 100 дан зиёд иш ўрни яратилди.
Замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган поликлиникада жарроҳ, педиатр, УТТ шифокори, стоматолог, терапевт, ЛОР, офтальмолог, травматолог, невропатолог, психиатр каби мутахассислар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Кўп тармоқли марказий поликлиника “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида велоэргометр, гастрофиброскоп, рақамли рентген, УТТ аппарати, биохимик анализатор, автоклаф, центрафуга, ЭКГ, стоматологик жамланма, аудометр, автарефроктометр каби тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Янги бинода аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида электрон рўйхатга олиш тизими жорий қилинди. Аёллар маслаҳатхонаси, кундузги стационар, ижтимоий дорихона фаолияти йўлга қўйилган.
Меҳмонларда ушбу поликлиниканинг беморларга ташхис қўйиш ва даволаниши учун яратилган шароитлар катта таассурот қолдирди.
– Бугунги амалий семинардан катта таассурот олдик. Биз ташриф буюрган учта поликлиниканинг барчаси замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган, - дейди Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғининг оналик ва болалик масалалари бўйича ўринбосари Х.Ҳаятова. - Ҳудудий шифокорларнинг тор мутахассислари билан маслаҳатлашуви, ҳамкорлиги албатта ижобий самарасини беради. Бу узвий боғлиқлик беморларга тўғри ташхис қўйиш ва даволашда муҳим рол ўйнайди. Жиззах тажрибасини албатта оммалаштириш керак.
Шундан сўнг Мирзачўл туман ўзбек-қозоқ маданият саройида амалий анжуманнинг якуний йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Норқўзиев “Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни намунали ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида” маъруза қилди.
Маърузада қайд этилганидек, вилоят аҳолисига 176 та даволаш профилактика муассалари хизмат кўрсатади, жумладан:
- 54 та қишлоқ врачлик пунктлари;
- 27 та қишлоқ оилавий поликлиника;
- 13 та кўп тармоқли марказий поликлиникалар;
- 5 та шаҳар оилавий поликлиникалари;
- 2 та вилоят стоматология поликлиникаси(болалар билан);
- 12 та туман ва 1 та шаҳар тиббиёт бирлашмалари (13 та марказий шифохоналар таркибидаги тез тиббий ёрдам бўлимлари ва 45та шахобчалари);
- 37 та стационар шифохоналар (16 таси вилоят муассасалари), диспансерлар ва марказлар, 115 та хусусий тиббий муассасалар томонидан тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!