Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Ўзбектелеком” компанияснинг Жиззах вилоят филиали интернетда чиққан хабарларга ўз муносабатини билдирди
15 октябрь 2019 г 2 439 Комментарии: 0
Куни кеча интернетда мамлакатимиздаги жараёнларни негатив тарзда ёритадиган сайтларнинг ижтимоий тармоқларида “Жиззах шаҳридаги “Ўзбектелеком” IPTV ва интернетга уланмоқчи бўлган мижозларни рўйхатга олишдан бош тортмоқда” сарловҳаси остидаги маълумотлар тарқалди.
Хабарда айтилишича “Ўзбектелеком” компанияснинг Жиззах шаҳар филиали ходимлари интернет ҳамда IPTV хизматларига уланмоқчи бўлган мижозларни рўйхатга олишдан бош тортмоқда. “Мижозлар хаддан зиёд кўпайиб кетган, система кўтармаяпти” дейилган.
“Ўзбектелеком” компанияснинг Жиззах вилоят филиали раҳбарияти ички текширув ўтказиб, мазкур ҳолат бўйича ўз муносабатини билдирди.
“Ўзбектелеком” компанияснинг вилоят филиалида бугунги кунда 350 нафар ходимлар 40 мингдан зиёд мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Хусусан, компаниянинг Жиззах шаҳар филиалида 110 нафар ходим 21 минг нафар мижозларга куни тун сифатли хизмат кўрсатиб келяпти.
Бироқ, баъзи мижозлар компания вакилларининг бугунги кунда янги биллинг тизимига ўтиш даврида ўзилишлар бўлаётганини тушинтиришига қарамасдан, интернет тармоқларида юқоридаги хабарларни тартқатиш билан овора бўлишмоқда.
Қадимдан ўзбекчиликдаги қадриятлардан бири бу ҳар бир оиладаги муаммолар кучага чиқарилмасдан ҳал этилганидир. Ўзбекистонда яшаётган ҳар битта фуқаро ҳам шу юрт вакили бўлиб бир оила ҳисобланади.
Шу нарсани яхши англаб олишимиз керакки, четдаги интернет сайтлари ва шунга ухшаш ҳар қандай воситаларга юборилган мурожаатларни улар келиб ҳал этиб беришмайди.
“Ўзбектелеком” компанияснинг Жиззах вилоят филиали раҳбарининг таъкидлашича: “Тез орада янги биллинг тизимдаги камчиликлар мутахассислар томонидан бартараф этилади. Мижозларга келтирилган ноқулайликлар учун ўзр сўраймиз. Компаниянинг биринчи галдаги мақсади мижозларга сифатли хизмат кўрсатишдан иборатдир”.
“Ўзбектелеком” компанияснинг Жиззах вилоят филиали
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!