Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмалда соғломлаштириш туризмига эътибор қаратилмоқда
15 октябрь 2019 г 2 153 Комментарии: 0
Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан “Бахмалда туризмни ривожлантирамиз!” шиори остида тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Тарғибот тадбирларининг амалга оширилиши орқали тумандаги соғломлаштириш ва археологик туризм йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчасидаги даволаш масканига ташриф буюрилиб, ушбу жойда дам олувчи ва даволанувчи сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида оилавий меҳмон уйи ташкил қилиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилган.
Ушбу масканда ташкил этилаётган қулайликлар, Бахмал туманининг тоғли ҳудудларида ўсувчи 50 турдан ортиқ бўлган доривор гиёҳлар, замонавий санитар-гигиеник шахобчалари ва отда сайр қилиш имкониятларининг барчаси сайёҳлар учун яратилган.
Жорий йилнинг бошидан октябрь ойига қадар Бахмал туманида жами 11 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилган. Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан Бахмал туманида сайёҳларга қулайликлар яратиш, уларга сифатли хизматлар кўрсатиш ва ҳудудга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида оилавий меҳмон уйлари сонини ошириш бўйича амалий ишлар давомий олиб борилмоқда.
Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ходимлари Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчасидан кейин туманнинг Мўғол, Жўм-жўм, ва Музбулоқ қишлоқларига ташриф буюришиб, у ердаги хунарманчилик уйлари, устахоналар, олма боғлари, сув тегирмонлари ва бошқа бир қанча туристларни қизиқтирувчи жойларни кўздан кечиришиб маҳаллий ахолини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари бўйича керакли маслаҳатлар ва тушунчалар беришди.
Айтиш жойизки, Бахмал туманининг бренди ҳисобланган олмани териш ишлари бошланган бўлиб, Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан Бахмал туманидаги олма ҳашарига хорижий сайёҳларни жалб қилиш режалаштирилган.
Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш
ҳудудий бошқармаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!