Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ИИВ Жиззахда ички ишлар ходимининг калтакланиши юзасидан расмий маълумот берди
16 октябрь 2019 г 2 688 Комментарии: 0
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органи ходимига нисбатан фуқаролар томонидан тан жароҳати етказилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур ҳолат 2018 йилнинг август ойларида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги “Шариллоқ” маҳалласи ҳудудида содир этилган.
Воқеа тафсилотига кўра, ҳудуднинг профилактика инспектори жамоат тартибини бузаётган маст ҳолдаги уч нафар фуқарони тинчлантириш жараёнида, шу атрофда бўлган айрим шахслар томонидан фаол қаршиликка учраган ва унга нисбатан бир гуруҳ фуқаролар томонидан тан жароҳати етказилган.
Қайд этилишича, ҳуқуқбузарлик содир этган барча шахсларга нисбатан ўрнатилган тартибда қатъий қонуний чоралар кўрилган.
“Ички ишлар вазирлиги жамоатчиликдан ички ишлар органлари ходимларини обрўсизлантиришга қаратилган видеотасвирларни тарқатишдан ўзларини тийишларини, ушбу ҳаракатлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаришини таъкидлаб ўтади”, - дейилади хабарда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!