» » Профилактика устувор аҳамият касб этади

Профилактика устувор аҳамият касб этади

28 ноябрь 2018 г 2 356 Комментарии: 0

Ички ишлар идоралари томонидан жойларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда.

Мазкур мақсадда Пахтакор ва Зомин туманларида содир этилган бир нечта қонунбузарликларнинг аҳоли иштирокидаги муҳокамаси уюштирилди. Жумладан, 31- сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган йиғилишда жиноятларни келтириб чиқарувчи омил ва сабаблар тилга олинди. Чунончи, турар жойларни очиқ, моддий бойликларни эса қаровсиз қолдириш жиноятни мойил шахсларни ноқонуний хатти-ҳаракатларга ундаши таъкидлаб ўтилди.

Маҳаллаларга кириб келган бегона шахсларни эътиборсиз қолдирмаслик, вояга етмаганлар ва ёшларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини яхшилаш, ўқув муассасаларида тартиб-интизомни кучайтириш, давоматни таъминлаш каби масалалар ҳам йиғилганлар диққат марказида бўлди.

Пшағор қишлоғидаги Зомин агросаноат касб-ҳунар коллежида эса аҳоли хонадонларидан уяли алоқа воситалари ва арпа ўғирлаган 5 нафар ёшларнинг жинояти муҳокама этилди. Ички ишлар идоралари, прокуратура ва ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокидаги йиғилишда фарзанд тарбияси борасида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш нуқтаи наазаридан ҳудудда содир этилган бир қанча жиноятларнинг тафсилоти баён этилди.

Тадбирда қонунбузарликларни содир этган вояга етмаганлар ҳамда ота-оналик бурчини қониқарсиз бажараётган шахсларга қўлланиладиган чоралар тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка чек қўйиш мақсадида таълим муассасаларининг Ёшлар иттифоқи, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Жиззах вилояти ички ишлар

бошқармаси ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!