» » Жиззахда жисмоний шахслардан 7 миллиард 100 миллион сўм мулк ва ер солиқлари ундирилди

Жиззахда жисмоний шахслардан 7 миллиард 100 миллион сўм мулк ва ер солиқлари ундирилди

17 октябрь 2019 г 1 649 Комментарии: 0

15 октябрь санаси ҳар бир солиқ тўловчининг календарида мулк ва ер солиқларини тўлашнинг сўнгги куни сифатида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272 ва 287-моддаларида белгиланган мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати якунланаётганлиги муносабати билан солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 12-13 октябрь, яъни дам олиш кунлари ҳам банк ва солиқ органларида узлуксиз иш вақти йўлга қўйилди.

Натижада вилоят бўйича жорий йил 15 октябрь кунига қадар жисмоний шахслардан ундириладиган маҳаллий солиқлар бўйича 7010,0 млн.сўм солиқ тушум таъминланиб, маҳаллий бюджетга ўтказиб берилди.

Айниқса, вилоятнинг Зомин тумани 1869,6 млн.сўм, Янгиобод тумани 224,6 млн.сўм, Зарбдор тумани 321,8 млн.сўм, Ғаллаорол тумани 967,8 млн.сўм ва Зафаробод тумани 256,6 млн.сўм маҳаллий солиқ тушумлари таъминланиб, маҳаллий бюджетга белгиланган тушум кўрсаткичларини ўз вақтида бажарилиши таъминланганлиги эътирофга лойиқ.   

Яна бир эътиборли жиҳати кўпчилик юртдошларимиз  солиқларга онгли муносабатда бўлиб, охирги кунни кутмасдан, ўзлари учун  қулай вақтларда   Click, Paymе ва бошқа замонавий электрон тўлов воситалари орқали амалга оширдилар.

Сизу биз тўлаётган солиқларнинг ўз вақтида ундирилиши, яшаб турган ҳудудимизнинг ривожида муҳим аҳамиятга эга. Бу маблағларга равон йўллар, кўркам турар-жойлар, ўқув даргоҳлари, шифохона-ю йирик тиббиёт марказлари, сўлим боғу- хиёбонлар барпо этилади.

                                          Жиззах вилоят ДСБ Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!