Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жамиятда очиқликни таъминлашда ахборот хизматларининг ўрни мавзусида семинар бўлиб ўтди
17 октябрь 2019 г 2 798 Комментарии: 0
Жиззах шаҳрида ''Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари'' мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот хизматлари ходимлари иштирок этди.
Дастлаб жамиятда очиқлик, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлашда ахборот хизматларининг роли муҳимлиги, тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг масъулияти ҳақида сўз юритилди.
- Очиқликнинг ўз талаблари бор, - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Холбўтаев. – Бу энг аввало, тўғри сўзни қадрлаш, барчага ўз фикрини айтишга имкон яратиш. Иккинчидан, давлат органлари фаолиятида жамоатчилик фикри билан ҳисоблашиш, ундан фойдаланиш амалиётини жорий этиш. Бугунги қонунчилик айнан ана шу йўналишда ишламоқда.
Семинарда ахборот хизматларининг вазифалари нималардан иборат эканлиги яна бир бор тилга олиниб, уларнинг фаоллигини ошириш бўйича фикр-мулоҳаза ва таклифлар ўртага ташланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!