Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ХДП Зомин туманидаги Мурувват уйида тадбир уюштирди
19 октябрь 2019 г 2 362 Комментарии: 0
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши ва партиянинг Зомин тумани Кенгаши томонидан “Ижтимоий кўмак-ташаббускорликка йўл очмоғи керак” шиор остида Зомин туманидаги Мурувват уйига тадбир уюштирилди.
Тадбирда дастлаб, мавзу бўйича суҳбат ташкил қилинди. Ўтказилган давра суҳбати давомида Ўзбекистон ХДПнинг мақсад ва вазифалари ҳамда партиянинг сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ва уларнинг ижроси юзасидан, хусусан ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларга амалий ёрдам бериш орқали уларнинг турмуш даражасини янада яхшилашга эришиш масаласида Ўзбекистон ХДП ва унинг худудий ва минтақавий ташкилотлари томонидан олиб борилаётган хайрли ишлар хусусида ахборот берилиб ўтилди.
Мурувват уйининг ишчи ходимлари билан бўлиб ўтган давра сухбати давомида бу йилги ўтказиладиган сайлов жараёнлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Ўтказилган тадбир давомида мурувват уйи ишчи ходимларининг билдирган таклифлари эътиборга олиниб, уларни мавзу юзасидан қизиқтирган саволларига тадбир ташкилотчилар томонидан керакли жавоблар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида Мурувват уйининг бир гуруҳ фаол ходимларига Ўзбекистон ХДПнинг ташаккурномаси ва эсталик совғалари топширилди.
Нилуфар АЛЛАМУРАТОВА
Ўзекистон ХДП вилоят Кенгаши хотин-қизлар ва
ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини
ошириш масалалари сектори мудири
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!