» » “Миллий кураш мусобақаси” кўрик танловида Жиззах давлат педагогика институти талабалари фахрли ўринни эгаллашди

“Миллий кураш мусобақаси” кўрик танловида Жиззах давлат педагогика институти талабалари фахрли ўринни эгаллашди

21 октябрь 2019 г 1 770 Комментарии: 0

Тошкентда “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” талаба-ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини кенг нишонлаш, ўтган давр мобайнида қўлга киритилган ютуқ ва натижалар, ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини ёшларга тушунтириш, талаба-ёшларнинг бешта муҳим ташаббус доирасида ўз иқтидорини намоён этишлари учун имконият яратиш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш, уларнинг баркамол шахс бўлиб, жамиятда ўз ўринларини топишлари ҳамда ўзлари қизиққан соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишларида кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган "Талаба-ёшлар" фестивалида Жиззах давлат педагогика институти талабалари ҳам муносиб иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг иқтидорларини намоён қилиш мақсадида илгари сурилган 5 та мухим ташаббус доирасида  17-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика ёшлар фестивалининг “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш” йўналишидаги “Миллий кураш мусобақаси” кўрик танловида Жиззах давлат педагогика институти талабалари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Жиззах давлат педагогика

институти Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!