Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги “Қалия тепа” ва “Сарбоз тепа” археология мерослари объектларига зарар етказилганлиги аниқланди
22 октябрь 2019 г 2 058 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар Қалия маҳалласида ҳудудидаги “Қалия тепа” археология мероси объекти сақланиш ҳолати жойига чиқиб ўрганилди.
"Қалия тепа" Мил. авв. IV- XII – мил ХV-ХVI асрларга тааллуқли бўлиб, “Қалия” МФЙ, Бунёдкор маҳалласи, “Б-саноат” ҳудудида жойлашган.
Ўрганиш натижасида “Қалия тепа”нинг шимоли-ғарбида Жиззах шаҳар ҳокимининг 2009 йил 13 декабрдаги “Шаҳарнинг “Б-саноат” ҳудудидан фуқарога якка тартибда уй-жой қуриши учун ер майдон ажратиш тўғрисида”ги 1647-сонли қарори асосида 0.24 га ер майдони уй-жой қурилиши учун ажратиб берилганлиги аниқланди. Ҳозирги вақтда Қалия тепадан 10 метр узоқликда баландлиги 3 метр бўлган девор тикланган.
Ғаллаорол тумани, Сарбозор МФЙ, Сарбозор қишлоғи, М-39 автомагистрал йўналишида жойлашган “Сарбоз тепа (Қончиқар тепа)” археология объекти ХI-ХII асрларга тааллуқлидир.
“Сарбоз тепа”нинг шимолий қисмида Ғаллаорол тумани ҳокимининг 2015 йил 12 декабрдаги “Ғаллаорол туман Сарбозор МФЙ Сарбозор қишлоғи ҳудудидан автомобилларни ювиш шаҳобчаси ташкил қилиш учун вақтинчалик муддатга енгил конструкцияли кўчма айвон ўрнатиш учун рухсат бериш тўғрисида”ги 1530-сонли Фармойишига асосан, 149 кв.м ер майдони автомобиллар ювиш шаҳобчаси қуриш учун ажратиб берилган.
Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2004 йил 27-январдаги “Вилоят ҳудудидаги тарихий, маданий ва меъморий ёдгорликларнинг Давлат муҳофазасини таъминлаш тўғрисида”ги 27-сонли қарори билан маданий мерос объектлари муҳофаза ҳудуди 50 метр этиб белгиланган.
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 12-бўлимида Маданий мерос объектларидан транспорт ва муҳандислик коммуникацияларигача масофалар камида текис рельефда 50 метр бўлиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 265-сонли қарорининг 9-иловаси 2-боб 4-§да Республика аҳамиятидаги объект археология ёдгорликларининг режалаштирилган чегарасидан 100 метргача бўлган ҳудудда ердан фойдаланиш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари (капитал қурилиш ҳамда бино ва иншоотларнинг қисмларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш) махсус ваколатли орган билан келишилиши белгилаб қўйилганлигига қарамасдан бунга амал қилинмаган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!