Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш жараёнларини ёритишда маҳаллий ОАВ билан учрашув ўтказилди
25 октябрь 2019 г 1 882 Комментарии: 0
Вилоят сайлов комиссияси матбуот хизматида бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш жараёнларини ёритишда маҳаллий ОАВ ўрни, сиёсий партиялар томонидан ўтказилаётган сайловолди тарғиботи, ОАВ ходимларига етарлича шарт-шароитлар яратиш бу борадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Унда республика ишчи гуруҳи аъзолари, сиёсий партияларнинг вилоят Кенгашлари ходимлари, сайловларни ўтказишга мутасадди бўлган шахслар, ОАВ ходимлари қатнашдилар.
Ўзаро мулоқат, фикр алмашув ва таклиф ҳамда мулоҳазаларга бой тарзда ўтган учрашувда сайловларни ўтказиш юзасидан олиб борилаётган ташкилий ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавжуд муаммоларни шу ернинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди.
Вилоят сайлов комиссияси матбуот маркази
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!