Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жорий йилнинг 9 ойи давомида Жиззах вилояти ЯҲМ ҳажми ўсди
25 октябрь 2019 г 2 025 Комментарии: 0
Давлат статистика тизимини шакллантириш бўйича изчиллик билан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, республикада замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда статистика ахборотларини йиғиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва эълон қилишнинг яхлит тизими шакллантирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2019-йилнинг январь – сентябрида Жиззах вилояти ЯҲМ ҳажми жорий нархларда 10 377,9 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,1 % га ўсди.
2019-йил январь-сентябрь якунлари бўйича аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 7 611,8 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,0 % га ошди.
Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМни шакллантиришда Жиззах вилоятининг қўшган ҳиссаси 2,9 % ни ташкил этди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ЯҲМни ишлаб чиқариш
(январ-сентябр)
|
Млрд. сўм |
2018-йилга нисбатан, |
|
2018-йил |
2019-йил |
||
|
|
|
|
I. ЯҲМ |
8 186,6 |
10 377,9 |
105,1 |
Шу жумладан: |
|
|
|
Тармоқларнинг ялпи |
7 937,1 |
9 874,2 |
105,0 |
Маҳсулотларга соф солиқлар |
249,5 |
503,7 |
108,4 |
II. Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати |
7 937,1 |
9 874,2 |
105,0 |
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ |
4 577,3 |
5 358,1 |
102,6 |
Саноат (қурилишни |
1 259,8 |
1 813,6 |
113,1 |
саноат |
714,1 |
1 071,1 |
104,1 |
қурилиш |
545,7 |
742,5 |
124,8 |
Хизматлар |
2 100,0 |
2 702,5 |
105,6 |
Савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар |
568,6 |
665,0 |
103,9 |
Ташиш ва сақлаш, |
368,1 |
402,9 |
104,8 |
Бошқа хизмат тармоқлари |
1 163,3 |
1 634,7 |
106,6 |
Ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Жумладан, қишлоқ ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғининг ўсиш суръати –102,6 %, (ЯҲМ таркибидаги улуши – 54,3 %), саноат - 104,1 % (10,8 %), қурилиш – 124,8 %, (7,5 %), хизматлар – 105,6 %, (27,4 %).
2019-йил январь - сентябр учун ЯҲМнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича ўсиш суръатлари.
Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) ҳажми умумий ЯҲМнинг 95,1 % ни, маҳсулотларга соф солиқлар эса 4,9 % ни ташкил этди.Қишлоқ ўрмон ва балиқ хўжалиги ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибидаги улуши 3,4 % пунктга камайди ва ҳисобот йилида 54,3 % ни ташкил этди. Саноат (қурилишни қўшган ҳолда) тармоғининг улуши 2,4 % пунктга кўпайди ва ҳисобот йилида 18,3 % ни ташкил этди.
Хизматлар соҳасининг ЯҲМ таркибидаги улуши 1,0 % пунктга кўпайди ва ҳисобот йилида 27,4 % ни ташкил этди.
Савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларнинг ЯҲМ тармоқлари таркибидаги улуши 6,7 % ни (2018 йил январ – сентябрида 7,2 %),ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 4,1 % ни (4,6 %), хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар – 16,6 % ни (14,6 %) ташкил этди.
Жиззах вилояти статистика бошқармаси
Статистика фаолиятини ташкил этиш
ва йиғма ахборот-таҳлилий ишлари бўлими
Р.Турсунова
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!