Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Coca-Cola Суперлигаси бугун “Сўғдиёна” “Динамо”ни қабул қилади
29 октябрь 2019 г 1 703 Комментарии: 0
Самарқанд ва Жиззах вилояти шарафини ҳимоя қилувчи ушбу клублар 1992 йили старт олган Ўзбекистон чемпионати тарихида 39 марта ўзаро майдонга тушишган.
Бу борада устунлик “Динамо”да. Самарқанд жамоаси ўзаро ўйинларда Жиззах клубини 18 марта мағлубиятга учратган бўлса, “Сўғдиёна” 13 марта “Динамо”ни мағлуб этган. 8 марта ўйин дуранг натижа билан якунланган.
“Динамо”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабалари 4:0 ва 3:6 бўлса, жиззахликларнинг энг йирик ғалабаси 3:1 ҳисобидаги ғалаба саналади. Биринчи даврада Самарқандда ўтган ўзаро ўйинда "Динамо" Қадамбой Нурметовнинг голи эвазига ғолиб бўлган эди - 1:0.
СЎҒДИЁНА – ДИНАМО
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Равшан Абдувоҳидов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Суперлига. 23-тур 29/10/2019, 17:00 |
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!