» » Сайлов жараёни ва уни ёритишнинг муҳим масалалари бўйича матбуот анжумани ташкил этилди

Сайлов жараёни ва уни ёритишнинг муҳим масалалари бўйича матбуот анжумани ташкил этилди

29 октябрь 2019 г 2 315 Комментарии: 0

Бугун Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази” мажлислар залида вилоят сайлов комиссияси Матбуот маркази томонидан “Сайлов жараёни ва уни ёритишнинг муҳим масалалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати, вилоят Адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бўлими, маҳаллий оммавий ахборот воситалари раҳбар ва ходимлари, республика оммавий ахборот воситаларининг вилоят мухбирлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари ҳамда сиёсий партиялар матбуот хизмати вакиллари  иштирок этди.  

Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Акмал Бинокулов олиб борди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи вилоятдаги округ сайлов комиссиялари раис ва котибларига Марказий Сайлов комиссиясининг гувоҳномалари топширилди.

Шундан сўнг,  вилоят сайлов комиссиясининг раиси Аъзам Ихтиёров вилоятимизда бўлажак сайловларга тайёргарлик жараёни ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди.

Хусусан, мазкур сиёсий жараённи ошкоралик ва шаффофлик принциплари асосида кенг ёритишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтилди.

Айни пайтда Халқаро Матбуот маркази ва  вилоят сайлов комиссияси Матбуот марказида журналистларнинг талаб даражасида фаолият олиб боришлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

Вилоят Адлия бошқармаси вакили Шоҳруҳ Муртазов мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён сайлов компанияси, сўнгги йилларда юртдошларимиз ҳаёти ва дунёқарашида рўй бераётган улкан ўзгаришларни ўзида ифода этган “Янги Ўзбекистон, Янги сайловлар”  деган шиори остида янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ўтказилишини таъкидлаб ўтди.

Эътироф этиш лозимки, мазкур кодексда сайловларни умумэътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ, ошкора ўтказишга хизмат қиладиган 30 дан ортиқ янги норма ва қоидалар ўз ифодасини топган.

Шунингдек, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят раҳбари Ҳусан Абдуниязов ҳам сўзга чиқди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан вилоятда бўлажак сайловга кўрилаётган ҳозирлик ва оммавий ахборот воситаларининг сайлов жараёнларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

                         Вилоят сайлов комиссияси Матбуот маркази

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!