» » Жиззахда автомобилларга ёқилғи ва газ қуйиш шаҳобчаларидаги ҳолат бўйича хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда

Жиззахда автомобилларга ёқилғи ва газ қуйиш шаҳобчаларидаги ҳолат бўйича хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда

02 ноябрь 2019 г 1 531 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги "Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 5 октябрдаги 355-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

Ишчи гуруҳлари томонидан вилоятдаги барча АГТКС, АГҚС, АЁҚСларда қарор талаблари асосида белгиланган вазифалар юзасидан ҳатловдан ўтказилди.

Вилоятдаги мавжуд АГТКС, АГҚС, АЁҚСларда Wi-Fi зонаси, савдо мажмуаси, овқатланиш шаҳобчалари, маиший ҳизмат кўрсатиш объекти, санитар-гигиеник шахобчаларининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги маҳаллий ва хорижий сайёҳларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида назорат қилинмоқда.

Вилоятда туризм салоҳиятини ошириш мақсадида йўлбўйи инфратузилмаларини ривожлантириш учун аниқланган камчиликларни бартараф этилиши нафақат вилоятимиз балки республикамиз миқёсида туризм соҳасига эътиборнинг юқорилигидан далолат беради.

Жиззах вилоят Туризмни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси

Бердиёр Қурбонов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!