» » Спортнинг “Эркин кураш” тури бўйича Янгиобод туман биринчилиги бўлиб ўтди

Спортнинг “Эркин кураш” тури бўйича Янгиобод туман биринчилиги бўлиб ўтди

05 ноябрь 2019 г 2 020 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусда келтириб ўтилган вазифалар юзасидан Янгиобод туманида бир қанча тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, илгари сурилган ушбу ғоялар асосида ёшларни қўллаб-қувватлаш, жумладан, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилган бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.  

Ушбу саъй-ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ, туман ёшлари юртимиздаги номдор спортчилардан ҳеч қандай қолишмаган ҳолда, юқори натижалар сари олға интилмоқдалар.

Спортнинг “Эркин кураш” тури бўйича ўтказилган Янгиобод туман биринчилигида ҳам ёшлар муносиб иштирок этишди.

Мусобақада Жиззах шаҳри, Бахмал, Шароф Рашидов, Зомин ҳамда Янгиобод туманлари спортчилари, шунингдек, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидан ташриф буюрган 300  нафар полвонларни бир мақсад йўлида бирлаштирди.

Анчагина қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда Янгиобод тумани полвонлари 2 кумуш ва  4 та бронза медалларини қўлга киритишиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди.

Якунда ғолиб ва совриндорлар туман ҳокимлиги ҳамда вилоят кураш федерацияси томонидан тақдим этилган махсус диплом, медаллар шодаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!